Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Соғлом овқатланиш: бу йўналишда нима кутилмоқда

 

Президентнинг 10.11.2020 йилдаги «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4887-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади (ҳозир бу I-нав унга тааллуқли, таҳр.). Шу муносабат билан унни бойитиш учун микронутриентлар бўйича (ТИФ ТН коди 2106 90 980 3) импорт божхона божининг ноль даражали ставкаси жорий этилмоқда (илгари – божхона қийматининг 30%и).

2021 йил 1 июндан бошлаб 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан; 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар «A» витамини билан; 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади. 2022 йил 1 июлдан бошлаб эса ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан; 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги туз, шакар ва ёғларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан босқичма-босқич тамғалаш жорий этилади (санитария назорати органлари томонидан белгиланади, таҳр.):

2021 йил 1 июлдан бошлаб – ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бироқ таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланади – акс ҳолда савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади (МЖТКнинг 164-м. 1-3-қ.; ЖКнинг 189-м.). Тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси имтиёзли тарифлар асосида тарқатилади (жойлаштирилади);

2025 йил 1 январдан бошлаб – мамлакатимизга реализация қилиш учун олиб кириладиган ва бу ерда чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун мажбурий тартибда.

2022 йил 1 январга қадар патронажнинг универсал-прогрессив модели босқичма-босқич жорий этилади – ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилалар учун алоҳида патронаж ҳамшираси бириктирилади. Улар ўз васийлигидагилар соғлиғининг умумий ҳолатини кузатиб боришади ва:

  • умумий ҳолати қониқарли бўлганларни бевосита кузатишади (ягона меъёр асосида);
  • руҳий тушкунлик ҳолати, боланинг тўғри овқатланиши ва ривожланиши учун соғлом муҳитни таъминлашда қийинчиликлари мавжуд бўлганларга кенгайтирилган ёрдам кўрсатишади (индивидуал режа асосида).

2021 йил 1 январдан бошлаб Сирдарё вилоятида навбатдаги эксперимент бошланади – туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилади. Улар шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари билан тўлдирилади. Хоналар аҳоли орасида якка тартибда профилактик тадбирларни олиб боради. Эксперимент натижалари бўйича тажриба, эҳтимол, бутун мамлакат бўйича татбиқ этилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиз таълим муассасаларининг ўқув дастурларига тузатишлар киритилади:

а) қуйидагилар киритилади:

  • мактабгача таълим ташкилотларида – «Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари» машғулотлари;
  • умумий ўрта таълим муассасаларида – тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича «Саломатлик сабоқлари» мавзулари (1-4-синфларда – «Тарбия» ва «Атрофимиздаги олам» фанлари, юқори синфлар учун -«Биология» фани дастурларига);
  • академик лицей, профессионал ва олий таълим муассасаларида – «Жисмоний тарбия» фани доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар;
  • тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат, клиник ординатура, магистратура, тиббиёт коллежлари ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг барча йўналишларида – тўғри овқатланиш мавзулари алоҳида цикл;
  • барча мутахассисликлар бўйича врач ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш курслари бўйича фан дастурларига – «Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш мезонлари» мавзулари.

б) тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 11.11.2020 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 168 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика