Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 19 / Божхона

Ноутбук халтасида қандай «мужда» бор эди

 

Ноутбук, планшет ва бошқа гаджет технологиялари одатда билим ва маърифат тарқатувчи воситалар ҳисобланади. Лекин божхона органлари ходимлари иш жараёнида бу замонавий технологияларни қалқон қилиб олмоқчи бўлган «олчоқ»ларни аниқлашди. 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказишганда туманда ҳаракатланиб кетаётган С.С. бошқарувидаги «Ласетти» транспорт воситасини тўхтатиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечиришди. Натижада автомашина салонидаги ноутбук сумкасида полиэтилен пакетга ўралган 202,7 грамм оғирликдаги «опий» гиёҳвандлик воситаси борлигини аниқлашди.

Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб борилаётган синовли кунларда ушбу шахс қонун-қоидаларни менсимасдан автомашинани ноқонуний равишда бошқариб, жиноят содир этганлиги ачинарлидир. «Қилмиш-қидирмиш» деганларидек, энди бу шахс ўз қинғирликлари учун қонун олдида жавоб беради.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 329 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика