Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 19 / Жавоб берамиз

ҚҚС: шартсиз имтиёзлар

 

«Ургут» ЭИЗ иштирокчиси томонидан мазкур имтиёз мақсадли ҳисобланганлиги сабабли товарларни импорт қилишда тўланмаган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин.

Товарларни импорт қилишда мақсадли имтиёз амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қиладими?

 

– Саволингизга жавоб Молия вазирлигининг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатининг 13-бандида келтирилган:

«2020 йил 1 апрелдан солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар солиқ солишдан озод этилган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтирииш шартларисиз қўлланилади.

2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича солиқ имтиёзлари амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади, бироқ 2020 йил 1 апрелдан солиқ солишдан озод этиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш талаби бекор қилинади». 

 

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар (17.02.2020 йилдаги ЎРҚ-604-сон Қонуннинг 39-моддаси). СКда ҚҚС бўйича имтиёзлар, шу жумладан товарлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилишида (импортида) солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин эмаслиги назарда тутилган (СК 75-м. 8-қ.).

Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига асосан ЭИЗ иштирокчиларига импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёзлар тақдим этилган. «Ургут» ЭИЗ иштирокчиларига Президентнинг 12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 6-бандига асосан имтиёз тақдим этилади. ПФ-4853-сон Фармоннинг 4-бандида эса инвестиция миқдоридан келиб чиққан ҳолда имтиёзнинг амал қилиш муддати белгиланган. Шу тариқа, ушбу имтиёзлар мақсадли йўналтириш шартларисиз амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади. Бу тўланмаган, лекин божхонадан ўтказишда БЮДда кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаслиги лозимлигини англатади

Прочитано: 353 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика