Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 19 / Бухгалтерга ёрдам

Фоизсиз қарзлар бўйича даромадни солиқлардан озод этиш

 

Коронавирус пандемияси даврида хўжалик юритишнинг мураккаб шароитларида корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг вариантларидан бири пул маблағларини қарзга бериш, шу жумладан фоизсиз асосда қарзга бериш бўлиши мумкин.

 

Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон) билан инқирозга қарши чоралар рўйхати белгиланган, улар орасида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадни жорий йилнинг охиригача солиқ солишдан озод қилиш мавжуд. Имтиёз фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилган тақдирда қўлланилади. Имтиёз йил охиригача амал қилади.

 

Мазкур чора 2020 йил апрелга қадар тақдим этилган қарзларга ҳам татбиқ этилади. Бунда солиқ солишдан озод этиш 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар амал қилади.

 

Қарз олувчи пул маблағларидан фоиз тўлаш мажбуриятисиз фойдаланиши туфайли фоизсиз қарз бўйича даромад юзага келади. Солиқ солиш мақсадларида даромад қарз олиш санасида МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади (СК 299-м. 4-қ.).

Бундай ҳисоб-китобни фақат солиқ солиш мақсадларида бажариш зарур. Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан беғараз фойдаланишдан олинган даромад акс эттирилмайди.

 

МИСОЛ. 2020 йилда қарз маблағларидан беғараз фойдаланишдан олинган даромадни аниқлаш

1 февралда фойда солиғи тўловчи корхона 10 000 минг сўм миқдорида 6 ойга фоизсиз қарз олди. Қарз олинган санада қайта молиялаштириш ставкаси – 16%. Уни қайтариш санаси – 31 июль.

Қарздан беғараз фойдаланишдан олинган даромадни фойдаланилган кунлар сонидан келиб чиқиб аниқлаймиз:

Кўрсаткич

 

Одатдаги ҳисоб-китоб,

минг сўм

Имтиёзни инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб, минг сўм

 

Фоизсиз қарз бўйича даромад

 

I чорак

 

10 000 х 16% : 366 х (29+31) = 262,3

 

262,3

 

II чорак

 

10000 х 16% : 366 х (30+31+30) = 397,8

 

 

III чорак

 

10 000 х 16% : 366 х 30 = 131,1

 

 

2020 йил

 

791,2

 

262,3

 

 

Одатдаги шартларда корхона 791,2 минг сўмни 2020 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илова «Жами даромад»нинг 070-сатрида акс эттирган ҳолда уни жами даромадга киритган бўлар эди (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Инқирозга қарши чораларни инобатга олган ҳолда Ҳисоб-китобга 1-илованинг 070-сатрида I чорак учун 262,3 минг сўм акс эттирилади.

2020 йилнинг II чорагидан бошлаб фоизсиз қарз бўйича даромадни ҳисоблаш керак эмас. У Президентнинг ПФ-5978-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ солиқ солишдан озод этилган.

Фойда солиғи ҳисоб-китобида кўрсаткичлар ўсиб борувчи якун билан кўрсатилиши боис, 2020 йилнинг II-IV чоракларида Ҳисоб-китобга 1-илованинг 070-сатрида 262,3 минг сўм суммасини акс эттиради.

 

Даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқлаш қоидалари:

банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;

Ҳукуматнинг қарорларига кўра ҳамда ЎзРнинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);

консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан айни шу гуруҳнинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга нисбатан татбиқ этилмайди (СК 299-м. 5-қ.).

 

Шоҳиста ЯКУБОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 385 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика