Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 19 / Ислоҳот одимлари

Маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди

 

Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг 2020 йил 7 майда имзоланган ПҚ-4707-сон «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

 

Биринчиданэкспорт қилувчиларнинг ташиш харажатлари энди автомобиль ва ҳаво транспортидан фойдаланишда ҳам компенсация қилинади (50%гача миқдорда). Эслатиб ўтамиз, дастлаб экспорт қилишда фақат темир йўл транспортида ташишга субсидиялар тақдим этиларди. Янги тартиб 2020 йил 1 апрелдан бошлаб амалга оширилган экспорт бўйича етказиб беришларга татбиқ этилади.

Экспорт қилишда транспортда ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати 68 позициягача кенгайтирилди. Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича комиссия унга кейинги тузатишларни киритади. Шунингдек, у субсидиялар тақдим этиш шартлари ва миқдорларини белгилаш ҳамда тартибини тасдиқлаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб уларнинг қатъий миқдорларини белгилашга ҳақли.

Иккинчидан, 2021 йил 1 январга қадар товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тўловлар (барча турдаги) ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширилмайди. Бу жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам тааллуқли.

Учинчидан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплашга компенсациялар тақдим этилади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика