Сирдарё вилояти божхона бошқармасида «Ўзбекистон давлат китоб савдо таъминоти» МЧЖ билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Унда мамлакатимиз етакчи нашриётларининг 1 000 дан ортиқ номдаги илмий ва бадиий нашрлари тақдим этилди. Ярмарка доирасида тақдим этилган адабиётлар, жумладан Амир Темур ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ китоблар, таниқли адибларимиз Т.Малик, Х.Тўхтабоев ва бошқаларнинг асарлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ярмаркага ташриф буюрган божхоначилар ҳам бир қулоч китоб билан «қуролланиб» кетдилар.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.