Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 7 / Солиқ солиш

Шахсий автомобиль – хизмат мақсадларида

 

МҲЭКМ ва БҲМ тушунчалари киритилганлиги муносабати билан ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори бўйича автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация қайси миқдордан ҳисобланади? 

 

– ВМнинг 28.12.2019 йилдаги 1046-сон қарори билан шахсий автомобилдан хизмат сафарлари мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация меъёри ўзгартирилган.

Ойлик компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

100 от кучидан юқори – БҲМнинг 4,5 баравари;

70 от кучидан 100 от кучигача – БҲМнинг 3,5 баравари;

70 от кучигача – БҲМнинг 2 баравари.

Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган (Тартиб, ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова).

Хизмат ишларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари, бундан хизмат сафарлари мустасно, жами даромад таркибига киритилмайди (СКнинг 369-моддаси 2-қисми 9-банди).


Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика