ҚҚС ҳисоб-китобида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси (камайиш томонга) (Ҳисоб-китобнинг 050-сатри) «айирув» белгиси билан ҳисобланди.
Бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси манфий бўлса, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 310-сатри қандай тўлдирилади?
– Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумотномада (280-470-сатрлар) корхоналар томонидан солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган ва тўланадиган солиқлар ва тўловлар турлари бўйича бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар кўрсатилади. Мазкур маълумотноманинг 480-сатрида корхоналар томонидан ҳисобот даври учун бюджетга солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларнинг ҳисобланган ва тўланган жами суммаси кўрсатилади.
Корхоналарда ҳисобот даври учун ҳисоб-китоблар бўйича қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибга мувофиқ ҚҚС бўйича манфий фарқ мавжуд бўлса, «Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади» устуни бўйича 310-сатрда ушбу манфий фарқ суммаси «айирув» белгиси билан кўрсатилади (Қоидаларнинг 124-банди, 7-илова, АВ томонидан 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Тегишинча, мазкур давр учун ҚҚС тўланмаган бўлса, «Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича амалда тўланадиган сумма» устуни тўлдирилмайди.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.