Туристик фирма кириш ва чиқиш туризми билан шуғулланади. Кириш туризми бўйича турлар экспортга реализация қилинади, тўлов хорижий валютада келиб тушади. Жами даромаднинг 70%идан кўпроқни ташкил этадиган кириш туризми тушумининг улуши устунлик қилади.
Туристик фирма фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаши мумкинми?
– Корхонангиз кириш бўйича турларни амалга ошириб, хизматларни экспорт қилади («Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).
Хизматларни экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, корхона томонидан ноль даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилади (СКнинг 337-моддаси 8-қисми).