Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Бухгалтерга тавсиялар

Корхона тугатилганда мол-мулк қандай тасарруф этилади

 

Ташқи ёки ички қийинчиликлар бизнеснинг тугатилишига олиб келиши мумкин. Муассислар ана шундай қарорга келган бўлсалар, корхона активлари қандай тасарруф этилади, деган савол юзага келади. Унга тааллуқли операциялар ҳисобда қандай акс эттирилади, улар қандай солиқ оқибатларига олиб келади? 

 

– Мол-мулкни иштирокчилар ўртасида тақсимлашдан олдин барча қарзларни сўндириш, кредиторлар, бюджет, ходимлар билан ҳисоблашиш лозим. Пул маблағлари етмаётган бўлса:

● оборотдаги активлар – товарлар, маҳсулотлар, материалларнинг қолдиқларини реализация қилинг;

● дебиторларингиз билан ишланг, барча тугалланмаган шартномаларни мантиқий якунига етказинг;

● асосий воситаларни реализация қилинг.

 

Ушбу операцияларнинг барчаси солиқ оқибатларига олиб келади, шу сабабли пул маблағларини сўнги бор тақсимлаётганда улар солиқларни тўлашга етиши кераклигини ҳисобга олинг.

 

Қарзлар сўндирилганидан кейин корхона балансида қиймати бўйича хусусий капиталга тенг бўлган активлар (соф активлар) қолади. Одатда асосий воситалар, пул ва бошқа молиявий активлар қолади. Улар ҳар бир муассиснинг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши кераклиги боис асосий воситаларни тақсимлашда қийинчиликлар юзага келади.

Кўп ҳолларда мулкдорлар нимани киритган бўлсак, ўшани олиб кетишимиз керак деб ҳисоблайдилар. Бунда энди у корхонанинг мулки эканлигини унутмаслик лозим. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши бу ҳақда қарор қабул қилса, бундай ёндашувни оқлаш мумкин.

Корхона фаолият юритган даврда харид қилинган асосий воситаларни тақсимлаш жуда мушкул. Бу муаммони қуйидагича ҳал қилиш мумкин:

● АВни реализация қилиб, муассисларга уларнинг улушларига мутаносиб миқдорда пул маблағларини тўлаш;

● муассисларнинг қарори билан АВни тақсимлаш. Бунда асосий восита қиймати ва муассиснинг улуши ўртасидаги ижобий фарқни у корхонанинг счётига тўлаши ёки унинг даромади деб тан олиниши мумкин. Салбий фарқ пул маблағлари ёки бошқа активлар билан сўндирилиши мумкин.

 

Активларнинг мулкдорлар ўртасида тақсимланиши солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин, шу сабабли пул маблағларини тақсимлаётганда ҳисобланган солиқларни тўлаш заруратини назарда тутинг.

 

Активларни тақсимлаётганда корхонанинг хусусий капитали таркибини ҳисобга олинг. Одатда унга устав капитали, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), жамғарилган қайта баҳолаш киради.

АВни қолдиқ қийматидан паст бўлмаган қийматда тақсимлаш чоғида жамғарилган қайта баҳолаш суммаси уларнинг чиқиб кетишидан олинган солиқ солинадиган даромадга айланади.

Тақсимланмаган фойдани тақсимлаётганда дивидендлар ҳисобланади, улардан солиқ ушлаб қолиш лозим.

Қопланмаган зарар мавжуд бўлса, муассислар киритганидан кўра камроқ сумма тақсимланиши аён. Яъни зарар суммаси ҳар бир иштирокчининг улушига мутаносиб ҳиссанинг қайтариладиган суммасини камайтиради.

 

Иштирокчилар ўртасида тақсимлаш

Зарур хатти-ҳаракатларни мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

Тугатилаётган ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона мулкдорлари – 60% ва 40% улуш қўшган иккита жисмоний шахс. Барча қарзлар сўндирилганидан кейин корхона баланси қуйидаги кўринишга эга:

Актив

 

Сумма, минг сўмда

 

Пассив

 

Сумма, минг сўмда

 

Асосий воситалар (0100)

 

180 000

 

Устав капитали (8300)

 

100 000

 

АВнинг эскириши суммаси (0200)

 

60 000

 

Резерв капитали (8500)

 

30 000

 

АВнинг қолдиқ қиймати

 

120 000

 

Тақсимланмаган фойда (8700)

 

70 000

 

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари (5100)

 

80 000

 

 

 

 

 

Актив бўйича жами

 

200 000

 

Пассив бўйича жами

 

200 000

 

 

Балансда бир вақтнинг ўзида харид қилинган 2 та бир хил АВ объекти бор. Ҳар бир объект характеристикаси:

● баланс қиймати – 90 000 минг сўм;

● эскириш – 30 000 минг сўм;

● қайта баҳолаш сальдоси – 15 000 минг сўм.

Муассислар ҳар бирига биттадан объект қолдиқ қиймати бўйича берилиши ҳақида қарор қабул қилдилар.

 

1-қадам. Хусусий капитални тақсимлаш

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Корхона муассисларига ҳиссаларни қайтариш

 

100 000

 

8330-«Пай ва бадаллар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарздорлик»

 

Фойдани тақсимлаш

 

70 000

 

8700-«Тақсимланмаган фойдани (қопланмаган зарарни) ҳисобга олувчи счётлар

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлар тарзидаги даромаддан солиқ ушлаб қолиш (70 000 х 5%)

 

3 500

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

 

 

Капитал тақсимлангач ва дивидендлардан солиқ ушлаб қолингач, корхона муассисларга қуйидагиларни бериши керак:

● дивидендлар: 70 000 – 3 500 = 66 500 минг сўм. Шу жумладан:

● 1-муассисга: 66 500 х 60% = 39 900 минг сўм;

● 2-муассисга: 66 500 х 40% = 26 600 минг сўм;

● устав капиталига ҳиссалар: 100 000 минг сўм. Шу жумладан:

● 1-муассисга: 100 000 х 60% = 60 000 минг сўм;

● 2-муассисга: 100 000 х 40% = 40 000 минг сўм.

 

2-қадам. Муассисларга асосий воситаларни бериш

АВни бериш қиймати: қолдиқ қиймат + ҚҚС.

Қолдиқ қиймат: 90 000 – 30 000 = 60 000 минг сўм.

ҚҚС: 60 000 х 15% = 9 000 минг сўм.

Бериш қиймати: 60 000 + 9 000 = 69 000 минг сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

1-муассис – улуши 60%

 

АВнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш

 

90 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Қолдиқ қийматга ҚҚС ҳисоблаш

((90 000 – 30 000) х 15%)

9 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

Жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш

 

30 000

 

0200-«Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш

 

15 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Муассис олдидаги дивидендлар бўйича қарзни сўндириш

 

39 900

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Дивидендлардан солиқ бюджетга тўланди

 

2 100

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

УФга ҳисса бўйича қарзни сўндириш

(69 000 – 39 900)

29100

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарздорлик»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойдани аниқлаш

 

15 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Ушбу операция натижасида:

● АВни реализация қилишдан фойда юзага келди – 15 000 минг сўм, у фойда солиғини ҳисоблаш чоғида жами даромадга киритилади;

● дивидендлар бўйича муассис олдидаги 39 900 минг сўм миқдоридаги қарз сўндирилди ва бир вақтнинг ўзида дивидендлардан 2 100 минг сўм миқдорида солиқ бюджетга ўтказилди;

● 29 100 минг сўмлик суммадаги УФга ҳисса бўйича муассис олдидаги қарз қисман сўндирилди. Қарз қолдиғи:

● 60 000 – 29 100 = 30 900 минг сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

2-муассис – улуши 40%

 

АВнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш

 

90 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Қолдиқ қийматга ҚҚС ҳисоблаш

((90 000 – 30 000) х 15%)

9 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

Жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш

 

30 000

 

0200-«Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш

 

15 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Муассис олдидаги дивидендлар бўйича қарзни сўндириш

 

26 600

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Дивидендлардан солиқ бюджетга тўланди

 

1 400

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

УФга ҳисса бўйича қарзни сўндириш

 

40 000

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарздорлик»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Муассиснинг корхона олдидаги қарзини аниқлаш

(69 000 – 26 600 – 40 000)

2 400

 

4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзлари»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Муассис қарзни сўндирди

 

2 400

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзлари»

 

АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойдани аниқлаш

 

15 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

 

Ушбу операция натижасида:

● АВни реализация қилишдан фойда юзага келди – 15 000 минг сўм, у фойда солиғини ҳисоблаш чоғида жами даромадга киритилади;

● дивидендлар бўйича муассис олдидаги қарз сўндирилди – 26 600 минг сўм, ва бир вақтнинг ўзида дивидендлардан солиқ бюджетга ўтказилди – 1 400 минг сўм;

● 40 000 минг сўмлик суммадаги УФга ҳисса бўйича муассис олдидаги қарз сўндирилди;

● муассисда 2 400 минг сўмлик суммадаги қарз юзага келди, муассис уни корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказди.

 

АВни бериш чоғида ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари тўғрисидаги янги низомда (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова) АВнинг чиқиб кетиши чоғида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга оид алоҳида қоидалар белгиланмаган. Шу сабабли ҳисобварақ-фактурани товарни реализация қилиш чоғида бўлганидек одатдаги тартибда расмийлаштиринг.

АВни бериш чоғида ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини расмийлаштириш:

Т/р

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставка

 

 сумма

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Асосий восита

 

дона

 

1

 

60 000 000

 

60 000 000

 

15%

 

9 000 000

 

69 000 000

 

 

 

Жами тўлашга: Олтмиш тўққиз миллион сўм

 

60 000 000

 

 

 

9 000 000

 

69 000 000

 

 

 

3-қадам. Солиқларни ҳисоблаш ва ўтказиш, молиявий натижани шакллантириш

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

АВнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан фойда солиғини ҳисоблаш

(30 000 х 15%)

 

4 500

 

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

Фойда солиғини тўлаш

 

4 500

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

ҚҚС тўлаш (шартли равишда ҳисобга олинган ҚҚС йўқ деб фараз қиламиз)

 

18 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Молиявий натижани шакллантириш

 

30 000

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

9910-«Пировард молиявий натижа»

 

4 500

 

9910-«Пировард молиявий натижа»

 

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

 

25 500

 

9910-«Пировард молиявий натижа»

 

8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»

 

 

 

Амалга оширилган операциялардан кейин корхона баланси:

Актив

 

Сумма, минг сўмда

 

Пассив

 

Сумма, минг сўмда

 

Асосий воситалар (0100)

 

 

Устав капитали (8300)

 

 

АВнинг эскириши суммаси (0200)

 

 

Резерв капитали (8500)

 

 

АВнинг қолдиқ қиймати

 

 

Тақсимланмаган фойда (8700)

 

25 500

 

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари (5100)

 

80 000 –

3 500 + 2 400 – 4 500 – 18 000 = 56 400

Муассисларга бўлган қарз (6620)

 

30 900

 

Актив бўйича жами

 

56 400

 

Пассив бўйича жами

 

56 400

 

 

 

4-қадам. Фойдани тақсимлаш ва якуний ҳисоб-китоб

АВ чиқиб кетганидан кейин корхонада 25 500 минг сўм миқдорида қўшимча фойда юзага келди. Уни улушларга мутаносиб равишда тақсимлаймиз:

● 1-муассис: 25 500 х 60% = 15 300 минг сўм;

● 2-муассис: 25 500 х 40% = 10 200 минг сўм.

Солиқни ушлаб қоламиз: 25 500 х 5% = 1 275 минг сўм.

Дивидендлар бўйича корхонанинг қарзи:

● 1-муассис: 15 300 х 95% = 14 535 минг сўм;

● 2-муассис: 10 200 х 95% = 9 690 минг сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Дивидендларни ҳисоблаш

 

25 500

 

8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлардан солиқ ушлаб қолиш (5%)

 

1275

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

Дивидендларни тўлаш

 

24 225

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Бюджетга солиқ тўлаш

 

1275

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

УФга ҳисса бўйича қарзнинг қолдиғини сўндириш

 

30 900

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарздорлик»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Бюджет ва муассислар билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилгандан кейин баланснинг барча моддалари нолга тенг.

 

Наталья МЕМЕТОВА, 

«Norma» компаниясининг етакчи эксперти.

Прочитано: 229 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика