Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Солиқ солиш

Экспорт шартномаси бўйича имтиёзлар

 

Хорижий корхонанинг (МЧЖ) асосий фаолият тури ЎзР ҳудудида халқаро кўргазмаларни ўтказишдан иборат. Кўргазмаларнинг асосий иштирокчилари – хорижий компаниялар. Улардан тўловни хорижий валютада оламиз. Бундай шартномалар бўйича даромадлар умумий тушумнинг 15%идан ортиқни ташкил этади.

Фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш тўғрими?

Президентнинг 26.03.2012 цилдаги ПҚ-1731-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш қисмида 19.06.2020 йилдаги ПФ-6011-сон Фармони қабул қилиниши муносабати билан ноль даражали ставка қўлланилиши 1.102020 йилдан бошлаб ўзгарадими? 

 

– Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон) илова 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади, унда экспорт қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялари санаб ўтилган (19.06.2020 йилдаги ­ПФ-6011-сон Фармонга 1-илова ­10-банди). Бу экспорт қилувчи корхоналар Солиқ кодекси билан тақдим этиладиган имтиёзлардан фойдаланишини, уларнинг шартномалари эса бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берган тақдирда экспорт шартномаларига тенглаштирилишини англатади:

хорижий валютада тузилган;

● норезидентлар билан тузилган;

тўғридан-тўғри шартномалар;

ЎзР ҳудудида хизматлар кўрсатиш;

воситачи орқали эмас, балки ўз сай-ҳаракатлари билан хизматлар кўрсатиш (ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-банди).

Сизнинг ҳолатда барча кўрсатиб ўтилган шартларга риоя этилган – шартнома экспорт шартномага тенглаштирилади.

Экспортга хизматларни реализация қилишдан олинган фойдага қуйидаги ҳолатларда 0% ставкаси бўйича фойда солиғи солинади (СК 337-м. 1-қ. 6-б.):

экспортдан олинган даромадлар ялпи даромаднинг 15%ини ташкил этганда (СК 337-м. 8-қ.);

хорижий валютадаги тўлов хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 180 кундан кечиктирмай келиб тушганда (СК 337-м. 10-қ.).

Фойда солиғи бўйича турли ставкаларни (15% ва 0%) қўллаганлигингиз сабабли, даромадлар ва харажатларнинг алоҳида ҳисобини юритишингиз лозим. Алоҳида ҳисоб юритиш тартиби солиқ солиш мақсадларида корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим (СК 77-м. 1-қ. 3-б., 80-м.).

 

Маълумот учун!

Шунга ўхшаш имтиёз айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларда мавжуд. Экспорт ва уларга тенглаштирилган шартномалар бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар, агар бундай даромадлар умумий даромаднинг 15%идан кўпроғини ташкил этса, улар солиқ солинадиган базага киритилмайди (солиқ солинмайди) (СК 464-м. 1-қ. 6-б.).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 52 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика