Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Мутахассис тушунтиради

DDP етказиб бериш шартларида тўланган «божхона ҚҚСи»ни ҳисобга олиш мумкинми?

 

Корхона DDP етказиб бериш шартларида товарни импорт қилди. Божхона тўловлари, шу жумладан ҚҚСни чет эллик етказиб берувчи топшириғига биноан брокерлик фирмаси тўлади. Импорт қилувчи корхона брокерлик фирмаси томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими? Ушбу савол юзасидан молия вазирининг ўринбосари ­Дилшод СУЛТОНОВ тушунтириш берди. 

 

– ИНКОТЕРМС 2010 га асосан DDP (Delivered Duty Paid – «Бож тўланган ҳолда етказиб бериш») шартларида етказиб бериш, сотувчи товарни:

олиб кириш учун зарур бўлган божхона божларидан тозаланган;

уни етказиб бериш ва суғурталаш учун ўз ҳисобидан тўловни амалга оширган;

келишилган сана ёки даврда муайян белгиланган жойда юкни тушириш учун тайёр ҳолда харидор тасарруфига тақдим этишни англатади.

Мазкур етказиб бериш шартларида сотувчи:

товарни белгиланган жойга етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар ва хатарларга эга бўлади;

товарни ҳам олиб чиқиш, ҳам олиб кириш учун зарур божхона тартиб-таомилларини амалга оширади;

товарни олиб чиқиш ва олиб кириш чоғида ундириладиган барча божлар, солиқлар ва йиғимларни тўлайди.

Агар контрактда бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, DDP импорт қилишда ҳар қандай солиқлар, шу жумладан ҚҚС сотувчи томонидан унинг ҳисобидан тўланишини назарда тутади.

Декларантнинг ўзи ҳам, божхона брокери ҳам, агар бу декларант билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, божхона тўловлари тўловчиси бўлиши мумкин (Божхона кодекси 295-м.). Бунда ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчи учун божхона тўловларини тўлашга ҳақли.

Божхона брокери томонидан тўланган «божхона» ҚҚСни импорт қилувчи корхона томонидан ҳисобга олиш имконияти шартнома шартларига боғлиқ. Агар шартномага биноан ҚҚСни божхонада брокер тўласа, импорт қилувчи эса тўланган солиқ суммасини қоплаб берса, импорт қилувчи ушбу ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли.

 

Товарларни импорт қилишда солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини ушбу солиқ суммаси бюджетга тўланганлиги шарти билан ҳисобга олишга ҳақли (СК 266-м. 1-қ. 3-б.).

Шу тариқа, импорт қилувчининг «божхона» ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини аниқлашда шартнома шартларига, айнан – DDP етказиб бериш шартларида ким ҚҚС тўловчиси эканлигига мурожаат қилиш зарур.

 

Мисол. Ўзбекистон корхонаси хориждан DDP шартларида товар сотиб олади. Сотувчининг топшириғига биноан Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувини божхона брокери амалга оширади.

 

1-вариант. Барча божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚСни брокер тўлайди. Шундан кейин сотувчи унга божхонада қилган харажатларини қоплаб беради ва хизмати учун ҳақ тўлайди.

Мазкур вазиятда харидор»божхона» ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас, сабаби у солиқ тўламаган, ҚҚС бўйича харажатларни сотувчи қилган.

 

2-вариант. Барча божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚСни брокер тўлайди. Шундан кейин харидор унга божхонада тўланган ҚҚС суммасини қоплаб беради, сотувчи эса – божхонада қилган қолган харажатларини қоплаб беради ва хизмати учун ҳақ тўлайди.

Бундай вазиятда харидор «божхона» ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли, сабаби у брокерга қоплаб бериш орқали ҳақиқатда солиқни бюджетга тўлаган.

 

3-вариант. ҚҚСдан ташқари, барча божхона тўловларини брокер тўлайди, ҚҚСни эса – харидор тўлайди. Шундан кейин сотувчи брокерга у томондан божхонада қилинган харажатларни қоплаб беради ва мукофотни тўлайди.

Харидор «божхона» ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли, сабаби у мустақил равишда солиқни бюджетга тўлаган.

 

buxgalter.uz.

Прочитано: 131 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика