Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Жавоб берамиз

Рекламага оид товарлар учун солиқлар

 

Корхонамиз (МЧЖ) ЎзР норезиденти бўлган бош компаниядан (муассисдан) маркетинг маҳсулотини бепул олди. Унга шартнома расмийлаштирилмаган. Юк билан бирга инвойслар ҳам келган, уларда ҳар бир позициянинг қиймати кўрсатилган. Натижада декларантлар томонидан божхона тўловлари, шу жумладан ҚҚС тўланган ҳолда БЮД эмас, балки божхона кирим ордери расмийлаштирилган. Кейинчалик маҳсулотдан реклама қилиш мақсадларида ҳамкорларга совға сифатида фойдаланилган.

1. Реклама учун мўлжалланган бепул берилган товарлар ҳисобда қандай расмийлаштирилади?

2. Ҳамкорларга маҳсулотларни тарқатишда ҚҚС ҳисоблаш лозимми?

3. Биз божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлимизми?

4. Фойда солиғини ҳисоблашда божхона тўловлари чегириладиган харажат бўладими? 

 

1

Текин олинган мол-мулк уни олиш мақсадларига мувофиқ келадиган счётга кирим қилиниши лозим. Бош компаниянинг импорт қилинган маҳсулоти реклама қилиш мақсадлари учун берилган бўлса, уни қуйидаги проводкалар орқали кирим қилиш лозим:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг инвойсида кўрсатилган нарх бўйича реклама материаллари кирим қилинди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

8530-«Текинга олинган мулк»

 

Материалларнинг ҳисоб қийматини оширувчи божхона тўловлари ҳисобланди: бож, божхона таомиллари учун тўловлар, сақлаш учун тўлов, божхона брокерларига тўловлар

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Божхонада тўланган ҚҚС ҳисобланди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

 

Ушбу мол-мулк корхонанинг ялпи даромадига киритилади, тегишинча, фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳисобга олинади (СК 295-м. 2-қ. 1-б., 297-м. 3-қ. 10-б.).

 

2

Товарларнинг бепул берилиши ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади, бундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолатлар бундан мустасно. Корхонанинг даромад олишга йўналтирилган фаолиятини амалга ошириш мақсадларида товар бепул берилганда, бу ҳолат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган деб эътироф этилади (СК 239-м. 1-қ. 2-б., 3-қ. 1-б.)ҚҚС ҳисобланмайди.

 

МИСОЛ. Бош компания янги маҳсулотларнинг реклама намуналарини жўнатди ва уларни истиқболли харидорларга бепул тарқатишни топширди. Мазкур ҳолатда маҳсулотни бепул тарқатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб ҳисобланади. Тегишинча, корхонада унинг ҳисоб сиёсатида белгиланган асословчи ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим. Булар қуйидагилар бўлиши мумкин:

бош компаниянинг фармойиши;

реклама акциясини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, чора-тадбирлар режаси ва бошқа ҳужжатлар;

акция ўтказилиши тўғрисидаги ҳисобот.

Мазкур ҳолатда реклама материалининг (товарининг) текин тарқатилишига ҚҚС солинмайди.

 

3

Корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ товарлар реклама мақсадларида текин берилган бўлса, яъни харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган тақдирда, божхонада тўланган ҚҚС СКнинг ­266-моддаси ­1-қисмидаги шартларга риоя этилган ҳолда ҳисобга олиниши мумкин.

 

4

Фойда солиғини ҳисоблашда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Бунда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаш ҳолати ҚҚС ҳисоб-китобидаги шартлар бўйича аниқланади (СК 305-м. 4-қ.).

Шу тариқа, текин олинган реклама маҳсулотининг божхонада расмийлаштируви билан боғлиқ барча харажатлар, ҚҚСдан ташқари, ҳисобда реклама материалининг қийматига киритилади. Реклама акцияси тўғрисидаги ҳисоботга (ёки ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган бошқа ҳужжатларга) асосан уни ҳисобдан чиқаришда реклама материалининг қиймати корхонанинг чегириладиган харажатларига киритилади.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 31 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика