Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Жавоб берамиз

ЭҲФ етарли бўлади

 

2020 йил 1 январдан ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда тақдим этилади.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилиш далили алоҳида юкхат билан тасдиқланиши лозимми ёки харидор томонидан тасдиқланган ЭҲФнинг ўзи етарлими? 

 

– Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 14.08.2000 йилдаги 489-сон қарорига ­2-илова) 15-бандига мурожаат қиламиз:

«Ҳисобварақ-фактура ушбу Низомга 1-иловадаги шаклда қуйидаги тартибда тўлдирилади:

● 1-устунда – товарлар (хизматлар) номи;

● 2-устунда – товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

● 3-устунда – ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган (кўрсатилган) товарлар (хизматлар) миқдори (ҳажми) Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

● 4-устунда – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

● 5-устунда – реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати;

● 6-устунда – ҚҚС ставкаси;

● 7-устунда – товарларни (хизматларни) сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси.

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар томонидан 7-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;

● 8-устунда – реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати.

Якунловчи сатрда 5, 7 ва 8-устунлар бўйича суммалар жамланади.

Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш коди кўрсатилиши шарт.

Акциз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи ставкаси ва акциз солиғи суммасини кўрсатишлари шарт».

Товарни ишончнома расмийлаштирилган харидор вакили олади. Шунингдек ЭҲФ харидор томонидан тасдиқланади.

Товарлар транспорт воситасида ташилганда электрон шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура QR-кодга эга бўлган электрон тарзда ёки қоғоз нусхаси чоп этилган ҳолда ташувчига тақдим этилади (Низомнинг 67-банди).

Кўриб турганимиздек, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ва харидор томонидан лозим тарздаги шаклда қабул қилинган ЭҲФ юкхатнинг ўрнини босади. Маҳсулот реализация қилинишини тасдиқлаш учун ЭҲФнинг ўзи етарли бўлади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 56 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика