Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Солиқ солиш

Солиқ солинадиган айланмалар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Чакана дорихона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Дори воситаларидан ташқари, ҚҚС солинадиган халқ истеъмоли товарлар ҳам реализация қилинади.

Бундай чакана савдо қилувчи дорихона учун ҚҚС ҳисоб-китобини жўнатиш бўйича йўриқнома мавжудми? 

 

– Дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС тўлашдан озод этилган (СК 243-м. 1-қ. 13-б.). Имтиёз мавжуд бўлса, корхона ҚҚСдан озод этиш бўйича имтиёзни қўллаши шарт (СК 75-м. 6-қ.).

Бироқ дорихона товарларни реализация қилади, уларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилмайди. Бунда ҚҚС ҳисобланади ва харидорлардан ундирилади.

Корхонада солиқ солинадиган ва ҚҚСдан озод этиладиган айланмалар мавжуд бўлса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинади. Ҳисобга олиниши лозим бўлган сумма корхонанинг танловига кўра алоҳида ва (ёки) мутаносиб усул бўйича аниқланади (СК 268-м. 1, 2-қ.). Қўлланиладиган усул корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади.

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини шакллантириш ва жўнатиш бўйича йўриқнома ­(1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилдан 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) чакана савдо қилувчи дорихоналар учун мавжуд эмас. Ҳисоб-китоб солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмалар, шунингдек ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган усул билан ҚҚСни ҳисобга олиш кўрсатилган ҳолда топширилади. Солиқ солинадиган айланма бўйича ҚҚС тўланади.

Прочитано: 663 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика