Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 37 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Чет эллик тадбиркорлар ягона базага киритилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2020 йилдаги 539-сон қарори билан юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

● Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

● Марказий маълумотлар базасида фойдаланиладиган классификатор ва маълумотномалар рўйхати.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

● Давлат солиқ қўмитаси Марказий маълумотлар базасини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

● Марказий маълумотлар базаси солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади;

● масъул давлат органлари томонидан тегишли маълумотлар ва классификаторлар Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 16.07.2020 йилдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ жойлаштирилади ва янгилаб борилади.

ДСҚга манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

● бир ой муддатда 2020 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини Марказий маълумотлар базасига интеграция қилиш графигини тасдиқлаш;

● уч ой муддатда:

киберхавфсизлик талабларига жавоб берадиган замонавий сервер ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини Марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқлаш;

2021 йил 1 январга қадар марказий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

Марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларига қуйидаги вазифалар топширилди:

икки ой муддатда тасдиқланган классификаторлар ва маълумотномалар рўйхатига мувофиқ ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларига ўзгартириш киритилишини таъминлаш;

2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи чет эл юридик ва жисмоний шахслари тўғрисидаги ўзларининг мавжуд маълумот базаларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлаш бўйича хатлов ўтказиш.

Давлат статистика қўмитасига бир ой муддатда Марказий маълумотлар базасидаги йиғма маълумотларни эълон қилиш жадваллари намуналарини ишлаб чиқиш топширилди.

ДСҚ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда электрон ҳамкорлик орқали рўйхатдан ўтказилган ва аккредитациядан ўтган тегишли ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг Марказий маълумотлар базасига киритилишини таъминлаши лозим. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 234 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика