Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмаси ҳозир энг хавфли «операция»лардан ҳисобланади. Бундай операцияларга қарши курашишда божхона органлари доим ҳушёрликни қўлдан бой бермаётирлар.
Пойтахт шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги биологик фаол қўшимчаларнинг (БФҚ) ноқонуний айланмасини фош қилишди. Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда А.К.нинг ёнидан иккита қутида умумий қиймати салкам 124 млн сўмлик 16 520 дона БФҚ борлиги аниқланди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.