Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 11 / Жавоб берамиз

Ижара ҳақининг минимал миқдорлари нима учун керак

 

Юридик шахс (МЧЖ) бошқа юридик шахсга (МЧЖ) кўчмас мол-мулкни ижарага бераяпти. Ижара қийматини 2020 йилга белгиланган давлат мулкини ижарага беришнинг минимал ставкаларидан паст бўлмаган миқдорда белгилаш тавсия этилган. Уларга асосан бино ва иншоотлар бўйича  базавий ижара ҳақи ставкалари ҳисобланади.

1. Хусусий ташкилот кўчмас мулкни ижарага бериш қийматини ҳисоблашда коэффициентларни қўлламасликка ҳақлими?

2. Коэффициентлар қўлланмасдан ҳисобланган, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солишда оқибатлар юзага келмайдими? 

 

1 Бинони ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади (ФК 574-м.). Ижара ҳақининг миқдори тарафларнинг келишувига кўра белгиланади (ФК 577-м.; «Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси; «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Ижара ҳақининг шартнома суммасини белгилашда ижара хизматларига бозор нархини белгилашда ёрдам берадиган ҳар қандай кўрсаткичларни ҳисобга олишга ҳақлисиз. Шу жумладан давлат мулки ижара ҳақининг энг кам ставкалари ёки базавий ставкалари (коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда).

 

2 2012 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар учун янги тартиб белгиланган, унга мувофиқ кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга шартномада белгиланган, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади.

2012–2019 йилларда ушбу тартиб ҳар йили Президентнинг тегишли қарорлари билан сақлаб турилган. Уларда солиқ солинадиган суммани аниқлашда ижара ҳақининг энг кам ставкаларига коэффициентларни қўллаш назарда тутилмаган.

2020 йил 1 январдан бошлаб янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжатга айланди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 1-банди). СКда белгиланмаган, 2020 йилги солиқ ставкалари ва солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланди.

СК ва Қонунга мувофиқ Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2020 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида ахборот хабарини (30.12.2019 йилдаги 06/04-01-32/3953, ­12-37999-сон) имзоладилар.

Айтиб ўтилган ҳужжатларнинг биронтасида ҳам ижара хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара ҳақининг энг кам ставкаларини қўллаш тўғрисида қайд этилмаган. Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги бланкаларида тегишли иловалар ва сатрлар мавжуд эмас (3, ­9-иловалар, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Муаллиф фикри

2020 йилда ижара хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар бўйича солиқ базасини аниқлашда давлат мулкини ижарага бериш бўйича белгиланган энг кам ставкалар қўлланилмайди.

 

 

Маълумот учун! Юридик шахслар учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган (12-илова). Ставкаларга изоҳда қуйидагилар кўрсатилган: «Ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади».

 

Солиқларни ҳисоблаш учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларини қўллаш мажбурий эмаслиги сабабли корхона асосланмаган паст ёки юқори нархларни белгилаши мумкин. Солиқ солиш мақсадларида нарх шаклланишини назорат қилиш ҳуқуқи Солиқ кодексида, тўғрироғи унинг 3 та қоидасида тақдим этилади:

1) солиқ тўловчи солиқ тўламаслик мақсадида асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади (СК 14-м. 5-қ.);

2) битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС тўловчиларнинг солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.);

3) битимнинг тарафларидан бири томонидан олиниши мумкин бўлган, лекин трансферт нархни белгилаш натижасида тараф олмаган ҳар қандай даромадлар солиқ солиш мақсадида битимнинг шу тарафида ҳисобга олинади (СК 176-м. 3-қ.). Ушбу норма, худди VI-«Трансферт нарх шаклланишида солиқ назорати» бўлими сингари 2022 йилдан кучга киради (30.12.2019 йилдаги ­ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-моддаси).

СКнинг ушбу бўлимидаги қоидалар 2022 йилдан бошлаб амал қилса-да, бозор нархлари тўғрисидаги умумий қоидалар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз (СК 178-м.).

Солиқ органлари томонидан нархлари бозор нархидан фарқ қиладиган битимлар бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритилишининг олдини олиш мақсадида корхонанинг нарх сиёсатида ўз нархини шакллантириш қоидалари ва тартиб-таомилларини баён қилишни тавсия этамиз. Бу текширувлар чоғида анча асосли далил бўлиши мумкин. Айнан ундан нархларингиз юзасидан назорат органларида юзага келадиган саволларга жавобларни топиш мумкин бўлади.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 708 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика