Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 11 / Жавоб берамиз

Кадрлар тайёрлаш харажатлари қандай таснифланади

 

 

Аввалги солиқ даврларида кадрларни ­тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларнинг малакасини оширишга доир харажатлар бошқа чегириладиган харажатларга киритилган.

ЎзР ва ундан ташқаридаги олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув муассасаларида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари қандай харажатларга (чегириладиган ёки чегирилмайдиган) киритилади?

 

– Аввалги даврларда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар рўйхати батафсил берилган (2007 йилги таҳрирдаги СК 142-146-м.).

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексини тайёрлашда харажатларни бундай батафсил ёритишдан воз кечилди. Янги таҳрирдаги СКда (СК 305-м. 4-қ.) чегириладиган харажатларга оид умумий қоидалар берилган – улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

44-«Харажатлар» боби айрим харажатларни тартибга солувчи алоҳида моддаларни ўз ичига олади (СК 306-316-м.). Булар, масалан, амортизация, захираларни шакллантириш, инвестицияларни рағбатлантирувчи чегирмалар ва бошқалар.

Солиқ тўловчилар солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини мустақил ишлаб чиқадилар (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби) (СК 77-м. 1-қ.). Ушбу ҳужжатда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар келтирилиши мумкин. Бунда СКда чегирилмайдиган харажатлар рўйхати берилганлигини ҳам ҳисобга олиш лозим (СК 317-м.).

Саволга жавоб беришда кадрларни тайёрлаш харажатлари чегирилмайдиган харажатлар таркибида санаб ўтилмаганлиги, СК 306-316-моддалари билан белгиланган чеклашлар уларга тааллуқли эмаслигини айтиб ўтиш керак. Корхона фаолият юритиш мақсадида ҳақиқатдан ҳам кадрлар тайёрлаши (қайта тайёрлаши) зарур бўлса, ушбу харажатлар чегириладиган харажатларга киритилади.

Жорий йилда МҲХС бўйича мутахассисларни тайёрлаш харажатлари йирик корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатига киритилиши прогноз қилинмоқда (24.02.2020 йилдаги ­ПҚ-4611-сон).

Прочитано: 311 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика