Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 11 / Жавоб берамиз

Узоққа бормасдан ҳал қилса бўладими?

 

Фискал хотирали НКМдан фойдаланилганда, ишга тушириш-созлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни  тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар)да ҳал қилиш мумкин эди. Энди эса онлайн-НКМни солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорларни ТХКМнинг марказий офиси ёхуд бошқа шаҳар ёки туманда жойлашиши мумкин бўлган унинг филиалига юборишмоқда. Буни бошқа аҳоли пунктларига бормасдан уддалаш мумкинми? 

 

– Агар сизнинг шаҳрингиз ёки туманингизда сиз танлаган маркадаги онлайн-НКМга хизмат кўрсатадиган ТХКМ филиали мавжуд бўлмаса, ТХКМнинг марказий офиси ёки унинг филиалига бормасликнинг иложи йўқ. Гап шундаки, онлайн-НКМ ёки виртуал кассани солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризани тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ТХКМ (ТХКМ филиали) раҳбари имзолашлари даркор.

 

buxgalter.uz дан:

Вақти билан ушбу тартиб-таомил онлайн шаклга ўтказилиб, мақбуллаштирилади, деб умид қиламиз. Зеро, барча юридик шахсларда электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда бу соҳанинг ҳам бугунги шаклланаётган рақамли иқтисодиёт шарт-шароитларига мувофиқ ишлашга ўтиши замон талабидир.

 

Рустам ЁҚУБОВ,  «Mарон» ТХКМ мутахассиси.

Прочитано: 335 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика