Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 11 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқ тўловчи: ҳуқуқ ва мажбуриятлардаги ўзгаришлар

 

 

Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан ўзгаришлар нафақат солиқ солиш тизими, балки солиқ тўловчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам дахл қилди.  

 

Хусусан, солиқ тўловчиларда кўпроқ ҳуқуқлар пайдо бўлди (СКнинг 21-моддаси):

Улар текширув материаллари бўйича солиқ органи томонидан қарор қабул қилинишида иштирок этишлари мумкин. Бу билан уларда ўз позициясини ҳимоя қилиш, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш ва қўшимча текширув ҳаракатларини (хронометраж, ҳужжатларни текшириш, солиқлар ҳисоблаб чиқарилишини текшириш ва бошқалар) амалга оширишни талаб қилиш имконияти пайдо бўлади.

Илгари солиқ органи текширув натижаларини мустақил равишда кўриб чиққан, солиқ тўловчи эса якуний қарорга қонуний усул билан таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлмаган.

Солиқ тўловчи солиқ органларидан оладиган барча ахборот бепул бўлиши керак.

Илгари солиқ тўловчи қуйидагиларни олишга ҳақли эди, энди эса солиқ органи тақдим этиши шарт:

солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида ахборотни;

солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини;

ҳисобот ва аризаларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни.

 

Солиқ тўловчининг солиқ органлари билан ўзининг вакили – солиқ маслаҳатчилари ташкилоти орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи қонун билан белгиланди. Маслаҳатчилар солиқ тўловчи номидан солиқ органлари билан ёзишмалар олиб боришлари ва ҳатто солиқ ҳисоботини электрон шаклда топширишлари мумкин (СК 182-м.).

 

Мажбуриятларда ҳам ўзгаришлар рўй берди (СК 22-м.):

Лозим даражада расмийлаштирилган чақирув хатини олганида солиқ тўловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш ёки тушунтиришлар бериш учун солиқ органига келиши шарт.

Солиқ тўловчи солиқ инспекциясини унинг юридик шахсларда, шу жумладан чет эл юридик шахсларида улуши борлиги ҳақида хабардор қилиши лозим, башарти у устав фондининг 10%идан ошса. Ушбу мажбуриятнинг киритилиши 2022 йил 1 январдан бошлаб ўзаро алоқадор тарафлар ўртасидаги битимларда нархнинг назорат қилиниши билан асосланади. Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ солиқ органини бундай улуш мавжудлиги ҳақида хабардор қилиш лозим.

Алоҳида бўлинма очишда таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишдан ташқари, бир ой муддатда бу ҳақда ўз солиқ инспекциясини ҳам хабардор қилиш зарур.

Ўз контрагентларининг инсофлилиги ва ишбилармонлик обрўсини текшириш солиқ тўловчининг ҳуқуқи эмас, балки мажбуриятига айланди. Солиқ кодексида бу лозим даражада эҳтиёткорлик деб аталади.

 

Альберт САФИН

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 446 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика