Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 27 / Кадрлар бўлими

Ҳуқуқбузарликни аниқлаш

 

Карантин эълон қилинганлиги сабабли компанияда офис биносида тиббиёт ниқобларини тақиб юриш мажбурияти жорий этилди. Бироқ айрим ходимлар ўз кабинетларида ниқоб тақишмаяпти.

Иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидалари қайд этилмаганлигига қарамай, тиббиёт ниқоблари йўқлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлими?

 

Корхонанинг ички меҳнат тартиби    қоидаларида ёки бошқа локал ҳужжатларида ниқоб режимини бузганлик меҳнат интизомини бузиш сифатида белгиланган бўлса интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин (МК 181-м.).

Ушбу қоидабузарликни компаниянинг ички локал ҳужжатларида белгилаш ва унда интизомий таъсир чораларини ҳам қайд этиш лозим. Сўнгра локал ҳужжат билан ходимни имзо чектириб таништириш керак. Шунда иш берувчи белгиланган талабларга риоя этмаган қоидани бузган ходимларга жазо чорасини қўллашга ҳақли бўлади (МК 182-м.).

Шу билан бирга қандай ҳолатларда ниқобнинг йўқлиги қоидабузарлик ҳисобланишини аниқлаштириб олиш лозим. Масалан, ходимлар тўпланадиган жойларда тиббиёт ниқоби тақилмаганлиги қоидани бузиш ҳисобланиши мумкин. Ходим иш кабинетида бир ўзи бўлганда бу ҳолат қоидабузарлик деб баҳоланмаслиги  ҳам мумкин.

Прочитано: 498 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика