Иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йилда 3 ойдан ортиқ давом этмаслиги лозимлиги назарда тутилган. Бироқ йил бошида иш ҳажми бўлмаганлиги сабабли кўп ходимлар шундай таътил олган эдилар. Бугунги кунда айрим ходимлар карантин даврини ҳисобга олган ҳолда 3 ойдан буён шундай таътилда ўтиришибди. Карантин даврида бундай таътилга бўлган ходимларга 1 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам тўланган.
Карантин давридаги иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни форс-мажор ҳолатига киритиш ва МКнинг 150-моддасида назарда тутилган 3 ойлик (йўл қўйиладиган) муддатга киритилмаслик мумкинми?
– Меҳнат кодексида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилдан фойдаланиш муддати 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлиши мумкинлиги назарда тутилмаган (МК 150-м.).
Жорий даврда битта истисно мавжуд. Карантин чоралари амал қилган даврда болалар боғчалари ва мактабларнинг фаолияти тўхтатиб турилган тақдирда болалар боғчалари тарбияланувчилари ва бошланғич синфлар ўқувчиларининг ота-оналарига тақдим этилган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар давомийлигидан қатъи назар, меҳнат стажига киритилади. Бундай таътилга максимал давомийлиги бўйича чекловлар татбиқ этилмайди (Низомнинг 9-банди, АВ томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил иш ҳажми йўқлиги муносабати билан эмас, балки фақат ходимнинг аризасига (хоҳишига) кўра берилади.