Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 27 / Кадрлар бўлими

Ўриндошлик бўйича шартномани бекор қилиш

 

Корхонада ўриндошлик бўйича ишлайдиган ходимни ишдан бўшатиш лозим. У ушбу корхонада асосий иш жойи бўйича ишлашда давом этади.

Ходимнинг ушбу корхонада асосий иш жойида қолдирган ҳолда ўриндошлик бўйича ишдан бўшатиш таомили қандай бўлади?

 

– Корхонада бундай иш шакли қандай расмийлаштирилганлигини билиш лозим, шунда ички ўриндошлик ишлаётган ёки лавозимларни бирга олиб бораётган ходимни ишдан бўшатиш таомилини тушунтириб бериш мумкин бўлади.

 

1 Асосий иш жойи бўйича ишлайдиган ходим билан қўшимча равишда ўриндошлик бўйича янги меҳнат шартномаси тузилган бўлса, қуйидаги ҳолларда ўриндош ходим билан шартномани бекор қилиш мумкин:

  •  асосий ходим бўш лавозимга ишга қабул қилинганда (МК 100-м. 2-қ. 5-б.);
  •  штат жадвалида ушбу лавозим қисқартирилганда (МК 100-м. 2-қ. 1-б.);
  •  ходимнинг ўриндошлик бўйича лавозимга нолойиқлиги (МК 100-м. 2-қ. 2-б.);
  •  меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун (МК 100-м. 2-қ. 3, 4-б.), бу ҳолатга ўриндошлик бўйича мажбуриятлар кесимида йўл қўйилган бўлса;
  •  ходимнинг илтимосига кўра (МК 99-м.);
  •  томонларнинг келишувига кўра (МК 97-м. 1-б.).

Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш тартиби бекор қилиш асосига боғлиқ бўлади. Асосий иш жойи бўйича шартнома ўз кучида қолади.

2 Ходимнинг розилиги ва иш берувчининг буйруғи билан ходимга қўшимча ҳақ эвазига асосий иш билан бир вақтда бўш лавозим бўйича қўшимча мажбуриятлар юкланиши мумкин. Бундай ҳолатда иш берувчи ходимни қўшимча мажбуриятлардан озод этиши ва буйруқ билан қўшимча тўловни бекор қилиши мумкин, бунда ходим буйруқ билан таништирилади.

 

3 Қўшимча мажбуриятлар асосий меҳнат шартномасида қайд этилган бўлса, иш берувчи  ушбу шартларни бекор қилишга ҳақли (МК 89-м.), бунда ходим билан меҳнат шартномасига қўшимча битим имзоланади ва битим асосида буйруқ расмийлаштирилади (МК 96-м.).

Прочитано: 452 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика