Карантин эълон қилинганидан кейин кўпчилик-да саволлар туғилмоқда: электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари қиёсловдан қандай ўтказилади?
- Масалага ойдинлик киритиш ва аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида Республика инқирозга қарши курашиш комиссияси (Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони билан ташкил этилган) томонидан навбатдаги баённома тасдиқланди, деб хабар қилади Давлат хизматлари агентлиги.
Ҳужжатга мувофиқ мазкур даврда кун тартибида турган асосий масалалар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳамда коммунал хизматлар ходимларининг ҳаёти ва сало-матлигини муҳофаза қилиш ҳисобланади.
Шу боисдан Давлат хизматлари марказлари орқали олинган табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш бўйича ари-заларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.
Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий объектларнинг табиий
газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ учун қарздорлиги юза-сидан судга даъволар бериш, шунингдек уларни тармоқдан ўчириш вақтинчалик тўхтатилган.
norma.uz