Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 27 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Президентнинг 1.07.2020 йилдаги 4771-сон қарори билан бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Бўш турган объектлар билан махсус марказ шуғулланади

 

Фаолият кўрсатмаётган, фойдаланилмасдан турган нотурар объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУКлар негизида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади. Марказ тугатилаётган ДУКларнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, шартномавий муносабатлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  •  бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
  •  бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
  •  ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
  •  давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
  •  давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
  •  Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  •  бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.

Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолиятини молиялаштириш манбалари:

  •  республика Давлат бюджети маблағлари;
  •  давлат мулки объектлари ижарасидан тушадиган маблағлар;
  •  Агентлик ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;
  •  қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Марказ давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида барча давлат органларидан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олишга ҳақли. Бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотлар Марказ томонидан автоматлаштирилган тизим орқали тегишли давлат органларидан олинади. Маълумотлар Марказнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва ҳар ойда янгилаб борилади.

Ҳудудий бошқармалар ходимлари туман (шаҳар)ларнинг ҳар бир маҳалласига бириктирилади ҳамда ваколати доирасида маҳалла ҳудудида жойлашган бўш турган объектларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этади. Бўш турган давлат мулки объектлари, республика Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Марказ ва ҳудудий бошқармаларга топширилади.

Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимлари ўз ваколатлари доирасида бўш турган объектларга тўсқинликсиз киради ва кўздан кечиради. Бунда, хусусий мулк объектларига кириш ва уларни кўздан кечириш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева. 

 

 

 

Томорқа хўжалиги: техника учун божхона божи ноль ставкада тўланади

 

Президентнинг 30.06.2020 йилдаги ПҚ-4767-сон қарори билан аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.

 

2022 йил 1 январга қадар олиб келинадиган қуйидаги техникаларга божхона божининг ноль ставкаси белгиланган (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари):

  •  автомобиль рефрижераторлари (ТИФ ТН коди 8716 39 300 2);
  •  мотокультиваторлар (8432 29 100 0);
  •  инкубаторлар ва брудерлар (8436 21 000 0);
  •  бир ўқли тракторлар (8701 10 000 0);
  •  мини-тракторлар (8701 91 100 0 – 8701 94 100 0). 

Мамлакатимизнинг барча қишлоқ туманларида фаолият юритаётган «Томорқа хизмати» МЧЖлар қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва реализация қилишда фермер, деҳқон ва томорқа эгаларига амалий кўмак кўрсатиш мақсадида қўллаб-қувватланади. Жамиятларга иссиқхона, совуткичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун ер майдонлари, шунингдек аҳоли гавжум пунктларда махсус савдо майдонлари ажратилади. Натижада томорқаларга кафолатланган кўчат ва уруғларни етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш мумкин бўлади.

Шунингдек қуйидагилар назарда тутилган:

  •  аҳолини томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун кичик ҳажмли совуткичлар (20-30 тоннали) барпо этиш учун кредит ажратилади;
  •  томорқа ер эгаларига – бир йилда 2 млн сўмгача миқдорда, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр билан МБнинг асосий ставкаси бўйича 4%лик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда микрокредитлар ажратилади. Улар Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз онлайн тарзда расмийлаштирилади.

Ўз навбатида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

  •  2023 йил 1 январга қадар «Томорқа хизмати» МЧЖ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50%игача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилади;
  •  фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ  ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб берилади.

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70%ини, бироқ 120 млн сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилади. Кейинчалик ҳар йили (1 апрель ва 1 августга қадар)  сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларни бурғулаш манзилли дастури шакллантирилади ва тасдиқланади, лойиҳа ташаббускорларига субсидиялар қуйидагича молиялаштирилади:

  •  2020-2021 йилларда – Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан;
  •  2022 йилдан бошлаб – Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

Прочитано: 310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика