Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Божхона

БЮД: бир туркумдаги товарлар учун шартлар

 

Март ойида 10 дан зиёд номдаги истеъмол товарларини олиб кирдик. Улар омборда сақланмоқда, импорт режимига расмийлаштиришга тайёрлаб қўйганмиз. Товарларнинг биттаси бўйича Президент Фармонига мувофиқ бож тўловига ноль даражадаги ставка юзага келди.

БЮДни қандай расмийлаштиришимиз керак: имтиёзли товарга алоҳида ва қолган товарларга алоҳидами? Ёки уларни битта БЮДга бирлаштириш мумкинми?

 

– Божхона юк декларацияси Божхона кодексининг 258-моддаси ва Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 31.12.2014 йилдаги ­376-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ расмийлаштирилади.

БЮДни тўлдириш тартиби Йўриқнома (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланади. Ҳужжатга кўра битта БЮДда битта товар туркумига оид бўлган, битта битимга мувофиқ олиб ўтилаётган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар декларацияланиши мумкин (Йўриқноманинг 4-банди).

 

Маълумот учун. Агар битта товар туркумига оид бўлган товарлар турли божхона режимларига жойлаштирилаётган бўлса, у ҳолда тўлдириладиган БЮДлар сони божхона режимлари сонига мувофиқ бўлиши лозим.

 

Шу билан бирга декларант битта божхона органига тақдим этилаётган бир товар туркумига оид товарларни бир нечта БЮД билан декларациялаши мумкин. Бу Интерпретациялашнинг 2а асосий қоидасига мувофиқ йиғилмаган ёки ажратилган товарнинг таркибий қисмлари деб ҳисобланадиган ва ЎзР ТИФ ТНнинг йиғилган ёки тугалланган товарга мос келувчи позициясида таснифланадиган товарларга тааллуқли эмас (Йўриқноманинг 5-банди).

 

Маълумот учун. Битта БЮДда кўпи билан 100 номдаги товарлар тўғрисида маълумотлар баён этилиши мумкин.

 

Бунда бир ном, тур, маркадаги, ТИФ ТНга асосан битта 10 рақамли код билан таснифланувчи товарлар битта товар сифатида декларацияланади. Улар бир мамлакатдан ёки бир иқтисодий иттифоқ ҳудудидан (агар товарнинг аниқ келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш имкони бўлмаса) келиб чиққан бўлиши ёхуд келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлган, бож-тарифларини тартибга солиш, тақиқ ва чекловларнинг бир хил шартлари қўлланиладиган бўлиши керак (Йўриқноманинг 7-банди).

Олиб кирилиб, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилаётган ҳамда бир хил ТИФ ТН кодлари билан таснифланаётган, лекин турли ном, товар белгилари, марка, модел, техник тавсифга эга бўлган, ўз эҳтиёжи учун мўлжалланмаган истеъмол товарлари (ТИФ ТНнинг 4901, 4902, 4908 — 4911 товар позициялари билан таснифланувчи товарлар бундан мустасно) турли товарлар сифатида алоҳида декларацияланади.

Фармацевтика маҳсулотларини (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) ва тиббий мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотларни (ТИФ ТНнинг 9018 товар позицияси) келгусида реализация қилиш учун «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кирувчи ташкилотлар уларни БЮДда декларациялашда мажбурий тартибда савдо номларини, халқаро патентланмаган номларини, моделларини, техник тавсифларини, дори-дармонларни чиқариш шаклларини, дозасини, ишлаб чиқарувчисини ва ишлаб чиқарилган давлатни кўрсатадилар. Бунда, агар битта БЮДда юқорида кўрсатилган параметрлардан, ҳаттоки биттаси бўйича фарқ қилувчи товарлар расмийлаштирилаётган бўлса, у ҳолда улар турли хил товарлар сифатида алоҳида декларацияланади (Йўриқноманинг 8-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 71 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика