Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Божхона

Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

 

Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди. Яъни юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензияни олишлари мумкин.

 

Мазкур ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (9.04.2020 йилдаги 210-сон) билан божхона соҳасига оид бўлган божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўрсатиш тартиби жорий этилди.

Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, лицензия даъвогарининг лицензия талаб ва шартларига мувофиқ берилади.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, юкларни лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида сақлашга йўл қўйилмайди.

Омбор ўрни лицензиат томонидан махсус ажратилади ва белгиланади.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибига кўра амалдаги ёзма ариза ўрнига электрон сўровнома тўлдирилади ва тегишли ҳужжатлар электрон тарзда тақдим этилади.

Янги тартибга мувофиқ, божхона омбори ёки эркин омбор ёхуд бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия даъвогарининг лицензияловчи орган билан муносабатлари улар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи электрон кўринишдаги оммавий оферта шаклидаги шартнома асосида тартибга солинади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор «фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига кўра лицензиялаш тизимини соддалаштириш ҳамда вақт ва маблағ сарфини камайтириш ҳисобига оворагарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Қолаверса, лицензия даъвогарларининг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар қисқаради, мониторинг ўтказиш тизими эса такомиллашади.

Тегишлилигига кўра маълумотларнинг идоралараро маълумот алмашинуви платформаси орқали электрон олиниши натижасида инсон омили кескин қисқаради ва лицензиялаш тизими тўлиқ автоматлаштирилади.

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори.

 

Прочитано: 940 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика