Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Жавоб берамиз

Ижарага беришда жисмоний шахсда ЖШДС

 

Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Корхонада жорий ой учун ижара ҳақини тўлашда вақтинчалик қийинчиликлар бўляпти, у тўловни 3 ойдан кейин тўлай олиши мумкин.

Ижара тўловлари тўланиши учун ҳисобланадиган, бироқ ҳисоб ойида тўланмайдиган тақдирда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида ижара бўйича даромадлар қандай тартибда акс эттирилади?

 

– Солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритади (СК 78-м.). Бинобарин, ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадлари Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) улар тўланган давридан қатъи назар, ҳисобланган пайтда акс эттирилиши лозим.

Тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ агенти томонидан тўланади (СК 390-м.). Сизнинг ҳолатда солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати олдинроқ келиши сабабли, тегишинча, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушлаб қолинган ЖШДС Ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланиши лозим.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика