Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Солиқ солиш

Суд харажатлари – асосланган харажатлар

 

Мижоз билан тузилган шартнома бўйича авария юз берганда кўрилган зарарни қоплаш масаласи юзасидан судда кўрилган иш суғурта компанияси фойдасига ҳал этилмаган.

Корхона зиммасига қўйилган давлат божи ва бошқа суд харажатларини тўлашга оид харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладими?

 

– Давлат божи ва бошқа суд харажатлари, масалан, почта харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланади, сабаби сизнинг ҳолатда харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги аниқ асосланган.

Чегирилмайдиган харажатлар рўйхатида сиз кўрсатган харажат турлари берилмаганлиги сабабли чегириладиган харажатларни аниқлашда умумий қоидалари қўлланилади. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар чегириб ташланади (СК 305, 317-м.).

Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар тушунилади.

Ҳар қандай харажатлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб ­эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

 

Эътибор беринг!

Корхонага нисбатан бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар, шунингдек хўжалик шартномаларини бузганлик учун жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар қўлланилган бўлса, улар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киритилади (СК 317-м. ­19-б.).

 

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1092 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика