Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Солиқ солиш

Ижарадан ЖШДС: карантин имтиёзларга ¬таъсир кўрсатмайди

 

Мол-мулкни ижарага берадиган ва даромад солиғини ҳар ойда тўлайдиган жисмоний шахс карантин даврида ушбу солиқни қандай тўлайди?

Яқинда қабул қилинган НҲҲда имтиёзлар назарда тутилганми?

 

– Йўқ, карантин муносабати билан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар юзасидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этилмайди.

Жисмоний шахс юридик шахсга мол-мулкни ижарага берадиган бўлса, бундай даромад мулкий даромад ҳисобланади ва тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади. Мазкур ҳолатда солиқ тўлашга оид муаммолар бўлмайди.

Ижара шартномаси иккита жисмоний шахс ўртасида тузилган тақдирда, жисмоний шахс дастлабки декларация тақдим этиш орқали солиқни тўлайди. Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилаётганда дастлабки декларация тақдим этилмайди (СК ­397-м. 6-қ., 398-м.).

Солиқ даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар ойда тўланади (СК 389, 390-м.). Қуйидагилар солиқ тўланган сана деб ҳисобланади:

солиқ солиқ агентлари ёки жисмоний шахслар томонидан банкдаги ҳисобварағидан тўланган тақдирда – банкдаги ҳисобварағидан маблағлар ҳисобдан чиқарилган кун;

жисмоний шахслар томонидан нақд пул маблағлари киритилган тақдирда – банк кассасига маблағлар тўланган сана.

Солиқни тўлов тизимига бириктирилган банк картасидан пулларни ўтказиш орқали тўлаш ҳам мумкин.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 143 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-05-22 08:31:11, sherali_8989@mail.ru:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика