Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Солиқ солиш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам: солиқ оқибатлари

 

Ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Пандемия даврида ходимларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун директор томонидан барча ходимларга ойлик иш ҳақи миқдорида моддий ёрдам кўрсатишга кўрсатма берилди.

Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам тўлаш мумкинми ва бунда ЖШДС бўйича имтиёзни қўлласа бўладими?

Ушбу харажатларни асосланган деб ҳисоблаш ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни чегириб ташлаш мумкинми?

 

– Корхонанинг локал ҳужжатларида ёки жамоа, меҳнат шартномаларида раҳбарнинг буйруғи билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам тўланиши назарда тутилган бўлса, корхона ўз ходимларига моддий ёрдам тўлаши мумкин. Моддий ёрдам молиявий имкониятлар ва локал ҳужжатлардаги чекловлардан (кўрсатмалардан) келиб чиққан ҳолда турли миқдорларда белгиланиши мумкин.

Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бериладиган моддий ёрдам суммасининг МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган миқдорига солиқ даврида ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 1-б.).

Бу турдаги моддий ёрдам суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СК 317-м. 6-б.).

 

Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 242 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-05-15 08:06:47, Гость_:
   Ассалому алайкум. Хурматли тахририят жаноблари. Газеталар учун Рахмат. Барчаларингни Рамазон ойи билан Табриклайман Сизларга узок умр, ишларингда омадлfр тилаб коламан.
Аудитор О.Рахимов. 718-791@mail.ru

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика