Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 17 / Тадбиркорга ёрдам

Солиқ солиш мақсадларида амортизация ¬меъёри

 

Elcomix-120 бетон ишлаб чиқариш ускунасининг эскириш ставкаси қандай?

 

– Elcomix-120 бетон ишлаб чиқариш ускунаси дейилганда стационар бетон заводи (ускунаси) тушунилади. Ускуналар тезда йиғилади ва қисмларга ажратилади, модуллар оддий ёки махсус юк машиналарида ташилади, монтаж қилиш жойида ўтказилиши лозим бўлган фундаментал ишлар ҳажми жуда кам*.

Комплекс қурилмалар (куч машиналари ва ускуналар) учун:

 фойда солиғи солиш мақсадларида харид қилишга оид харажатлар йиллик 8% миқдордаги чекланган амортизация нормалари бўйича амортизация ажратмалари орқали харажатларга киритилади. Бунда ҳисоб сиёсатида солиқ солиш мақсадларида ушбу меъёр белгиланмаган бўлса, 8%дан кам нормалар бўйича амортизация ҳисобланишига йўл қўйилади (СК 306-м. 6, 8-қ.);

 бухгалтерия ҳисоби мақсадларида корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш учун амортизацияни ўз ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоблашга ҳақли. Амортизация ажратмалари миқдори Солиқ кодексида кўрсатилган чекланган амортизация нормаларидан фарқ қилиши мумкин.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 


*Ишлаб чиқарувчининг сайтидаги маълумот https://www.concretebatchingplants.com/ru/statsionarnie-betonnie-zabodi/elkomix-120.

 

Прочитано: 113 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика