Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 09 / Амалий бухгалтерия

Ваучер бўйича бўнак тўловлари

 

Корхонамиз чакана савдо билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Харидорларга товарлар олиш ҳуқуқи тақдим этиладиган совға сертификатларини (ваучерларини) чиқаришни режалаштиряпмиз. Сертификатларни тайёрлаш учун бир бирликка 4 340 сўмдан ҳақ тўлаймиз. Ушбу сертификатларни бир бирлик учун 100 000 сўмдан сотамиз. Янги таҳрирдаги СКда ёзилишича, сертификатнинг ўзини сотишда реализация қилиш акс эттирилади ва ҚҚС ҳисобланади.

Сертификат эгаси бизга келиб сертификатни товарга айирбошлагандан кейин унда мулкчилик ҳуқуқи пайдо бўладиган муайян товарни реализация қилиш қандай ҳисобга олинади?

Ваучер бўйича операциялар қандай проводкалар билан акс эттирилади?

 

– Солиқ солиш мақсадларида ваучер деганда товарларни (хизматларни) олишга ҳуқуқ берувчи сертификат (ҳужжат) тушунилади. Ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади (СК 239-м. 5-қ.).

 

Эксперт фикри

Ваучерларни реализация қилиш чоғида корхонада уларда кўрсатилган суммада кредиторлик қарзи (олинган бўнаклар) ҳосил бўлади. Ваучер бўйича олинган бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун 6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётга субсчёт, масалан, 6312-счётни очишни таклиф этамиз. Ваучер эгасига товарларни (хизматларни) тақдим этиш орқали қарз сўндирилади.

 

МИСОЛ. Ваучер бланкасини тайёрлаш қиймати 4 340 сўмга (ҚҚСсиз), ваучер бўйича реализация қилиш қиймати 115 000 сўмга, шу жумладан ҚҚС 15 000 сўмга тенг.

Товарларни ваучер бўйича ҳисобга олиш ва реализация қилишга доир проводкалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

Ваучерлар бланкалари харидорларга беришда ҳисобдан чиқарилди

 

9410-«Сотиш харажатлари» 

 

1090-«Бошқа материаллар» 

 

4 340

 

Етказиб берувчидан олинган ваучер бланкалари ҳисобга олинди

 

1090-«Бошқа материаллар» 

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 

 

4 340

 

Ваучер бланкаларини тайёрлаш учун маблағлар ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 

 

4 340

 

Ваучер реализация қилинган санада:

 

Реализация қилинган ваучерлар, харидорлардан келиб тушган пул маблағлари ҳисобга олинди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» / 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 

 

6312 

 

115 000

 

Реализация қилинган ваучерларга тўғри келадиган ҚҚС ҳисобланди

 

6312 

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» 

 

15 000

 

Товарлар харидорга берилган санада:

 

Ваучер ҳисобига товар реализация қилинди (товар қиймати – 115 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 15 минг сўм)

 

6312 

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» 

 

100 000

 

Реализация қилинган товар таннархи акс эттирилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» 

 

2920-«Чакана савдодаги товарлар» 

 

товар таннархи

 

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 623 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика