Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 09 / Амалий бухгалтерия

Мақсадли молиялаштириш маблағлари ҳисоби

 

Давлат унитар корхонамиз (ДУК) умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Ташкилот фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Уставимизга биноан хўжалик юритувчи субъектларга пуллик хизматлар кўрсатамиз.

Бюджетдан ташқари жамғармалардан келиб тушган ва сарфланган маблағлар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттириладими?

 

Йўқ, мақсадли фойдаланиш сметаларига мувофиқ келиб тушган ва сарфланган маблағлар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклида (2-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда ­1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилмайди.

Молиявий ҳисоботларни тўлдириш тартиби Қоидаларда (7-илова, АВ томонидан 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда корхоналарнинг транзит счётларда акс эттирилган харажатлари кўрсатилади (Йўриқноманинг 5-банди, АВ томонидан 23.10.2000 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8810-«Грантлар»;

8820-«Субсидиялар»;

8830-«Аъзолик бадаллари»;

8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»;

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар» (Йўриқноманинг 363-банди).

Ушбу мақсадли тушумларни корхонанинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;

б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;

в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги (Йўриқноманинг 364-банди).

Бинобарин, бундай маблағлар корхона харажатлари деб эътироф этилмайди ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 803 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика