Компания хорижий агентлар – ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади.
Шундан келиб чиқиб, компания хизматларни импорт қилишда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ҚҚСни тўлашга ўтиши зарурми? Ёки фақат товарларни импорт қилувчилар ҚҚС тўлашга ўтадиларми?
– Йўқ, хизматларни импорт қилувчиларнинг ҚҚС тўлашга ўтиши «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонда (27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон) назарда тутилмаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни импорт қилувчилар товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, ҚҚС тўлашга ўтадилар (ПФ-5755-сон Фармоннинг 2-банди «б» кичик банди).
Бироқ бунда ЯСТ тўловчиси эканлигингизга қарамай, Солиқ кодексининг 202-моддасига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатилса, хизматларни импорт қилишда ҚҚС тўловчиси ҳисобланасиз.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.