Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот юк автомашиналарини сотиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. ДЙҲХХда ҳисоб-маълумотларни ҚҚСсиз оламиз. Уларни автотранспорт воситаларини сотувчиларга текинга берамиз. Автомашиналар сотилганда ҳисобварақ-фактурада нарх кўрсатилмаган ҳолда ҳисоб-маълумотлар сонини қайд этамиз. Ҳисоб-маълумотнинг қиймати автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қопланмайди.
1. Ҳисоб-маълумот текинга берилганда, унинг таннархига ҚҚС ва фойда солиғи солинадими?
2. Ҳисоб-маълумотнинг ҳисобдан чиқарилиши қандай проводкалар билан расмийлаштирилади?
1 |
Фойда солиғи бўйича оқибатлар
Автотранспорт воситаларини сотиб олувчиларга текинга берилган ҳисоб-маълумотларнинг харид қийматига фойда солиғи солинмайди.
Ҳисоб-маълумот автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. У автотранспорт воситасини ДЙҲХХ ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун махсус савдо ташкилоти (автомототранспорт воситалари ташкилоти - ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи ташкилоти) томонидан берилади (Низомнинг 16, 18-бандлари, ВМнинг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига 1-илова).
Ҳисоб-маълумот қатъий ҳисоботдаги бланк ҳисобланади (Низомнинг 5-банди, ВМнинг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарорига 1-илова). Қатъий ҳисоботдаги бланкларнинг рақами, серияси, ҳимоя воситаси бўлиши керак, улар муайян матбаа корхоналарида тайёрланиши ва тегишинча, тасдиқланган кўринишга эга бўлиши лозим (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-параграфи).
Қатъий ҳисоботдаги бланклар материалларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида уларнинг номи, миқдори ва икки хил баҳолашдан - ҳақиқий таннархи (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш нархи) ёки бозор нархи (соф сотиш қиймати) – энг пасти бўйича ҳисобга олинади (1297-сон Низомнинг 40-банди). Уларни ҳисобдан чиқаришда 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётидан фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда материалларнинг чиқиб кетишидан олинадиган, солиқ солинадиган даромадга киритилади, қатъий ҳисобдаги бланкалар шундайлардан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 129-моддаси, 132-моддаси 1-банди, 133-моддаси). Материалларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) материалларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 50-банди). Ҳисоб-маълумотлар текинга берилганлиги сабабли солиқ солинадиган фойда юзага келмайди.
Қатъий ҳисоботдаги бланкларни (ҳисоб-маълумотларни) олиш учун тўланган ҳақ фойда солиғини ҳисоблашда корхонанинг чегириладиган харажати ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 8-банди).
ҚҚС бўйича оқибатлар
Ҳисоб-маълумотни бериш ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди). Товарлар бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база товарлар олинган нархдан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 2-қисми).
2 |
Ҳисоб-маълумотларни ҳисобга олиш бўйича проводкалар:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Ҳисоб-маълумотлар учун олдиндан ҳақ тўланди
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Ҳисоб-маълумотлар олинди
|
1090-«Бошқа материаллар»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Аванс ҳисобга олинганлиги акс эттирилди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
Автотранспорт воситаларини сотиб олувчиларга ҳисоб-маълумотлар берилиши акс эттирилди
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» 1090-«Бошқа материаллар» |
Харажатлар ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар» 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар» 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» |
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.