ҚҚС тўлайдиган чакана савдо корхонаси сотиш баҳоси бўйича товарлар ҳисобини юритади. Сотиб олинган ва ҳисобга қабул қилинган товарлар қиймати 2980-«Савдо устамаси» счётида акс эттириладиган устама суммасига оширилади.
2980-счётда ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими?
ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиш баҳоси бўйича товарларни кирим қилиш ва сотиш қайси бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
– Товарларни ҳисобга олиш чоғида 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим.
Чакана савдо корхоналарида товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати 2920-«Чакана савдодаги товарлар» субсчётида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 146-банди, 21-сон БҲМСга 2-илова).
Савдо корхоналарига олинган товарларни сотиш баҳосида устамаларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда, 2980-«Савдо устамаси» счётида ҳисобга олишга рухсат этилади (Йўриқноманинг 152-банди).
Товарлар сотиш баҳосида кирим қилинганда 2980-«Савдо устамаси» счёти савдо устамаси суммасига кредитланади, 2920-«Чакана савдодаги товарлар» счёти эса савдо устамаси суммасига дебетланади.
Сотилган товарлар бўйича савдо устамасининг сотилган товарларга тўғри келадиган қисми 2980-«Савдо устамаси» счётининг дебетида ва 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» счётининг кредитида акс эттирилади.
МИСОЛ. 20%лик ставка бўйича 12 000 сўмлик товарлар сотиб олинди, шу жумладан ҚҚС – 2 000 сўм. ҚҚСсиз товар баҳоси - 10 000 сўм.
Товарларга устама (ҚҚСсиз)15% миқдорида белгиланди ва 1 500 сўмни (10 000 х 15%) ташкил қилди.
Товарларнинг сотиш баҳосига киритиладиган ҚҚС суммаси 2 300 сўмни ((10 000 + 1 500) x 20%) ташкил қилади.
Умумий савдо устамаси суммаси - 3 800 сўм (1 500 + 2 300).
Шу тариқа, товарларнинг сотиш баҳоси 13 800 сўмни (10 000 + 3 800) ташкил қилади.
Балансда товарлар 13 800 сўмга тенг сотиш баҳоси бўйича ҚҚС ҳисобга олинган 3 800 сўмлик устама билан акс эттирилади.
Ушбу товарни сотиш чоғида:
чиқиб кетган товарлар таннархи суммаси сотиш баҳоси – 13 800 сўм бўйича ҳисобдан чиқарилади;
шунингдек савдо устамаси суммаси – 3 800 сўм ҳисобдан чиқарилади.
Товарларни сотишдан тушум 11 500 сўмни (13 800 х 100 / 120) ташкил қилади.
Сотилган товарлар бўйича ҚҚС – 2 300 сўм (13 800 х 20 / 120) ҳисобланади.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 300 сўм (2 300 – 2 000).
Мазкур операциялар бўйича бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:
21-сон БҲМСга мувофиқ хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Сумма
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Товарлар сотиб олиш
|
|||
Етказиб берувчилардан товарлар олинди
|
2920-«Чакана савдодаги товарлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
10 000
|
Олинган товарлар бўйича ҚҚС ажратиб кўрсатилди
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
2 000
|
ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда товарларга 15% савдо устамаси ҳисобланади
|
2920-«Чакана савдодаги товарлар»
|
2980-«Савдо устамаси»
|
3 800
|
Товарларни сотиш
|
|||
Сотиш баҳоси бўйича сотилган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
2920- «Чакана савдодаги товарлар»
|
13 800
|
Сотилган савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди
|
2980-«Савдо устамаси»
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
3 800
|
Товарлар харидорларга сотилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
11 500
|
Сотилган товарлар бўйича ҚҚС ажратиб кўрсатилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
2 300
|
Тўланган ҚҚС ҳисобга киритилди
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
300
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.