«А» матбаа корхонаси Халқ таълими вазирлигидан мактаблар учун дарсликларни тайёрлашга буюртма олди. Буюртмани тезлаштириш мақсадида «А» корхонаси ушбу дарсликларнинг ички саҳифаларини босиш учун «Б» корхонаси билан шартнома тузди.
«Б» корхонаси ҚҚС тўлашдан озод этиладими?
– Босма маҳсулотларни реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 19-банди). Босма маҳсулотларга эгалик ҳуқуқининг бошқага берилиши реализация қилиш обороти деб эътироф этилади. Шунингдек китоб маҳсулотлари босма маҳсулотга киритилиши ҳақида тушунча берилган.
Мазкур ҳолатда «Б» корхонаси босма маҳсулотлар оборотини амалга оширмайди, балки «А» корхонасига китобларнинг ички саҳифаларини босиш хизматларини кўрсатади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.