ЯСТ тўлайдиган корхонамиз бар очаяпти. Мижозларга тамакисиз хушбўй ҳидли кальян ва таомларсиз салқин ичимликлар берилади.
Ушбу фаолият тури тармоқнинг қайси тоифасига киради?
Ташкилот қайси ставкада ЯСТ тўлаши лозим?
– Бар тик турган ҳолда истеъмолчиларга ичимликлар ва закускалар билан хизмат кўрсатишни (столчалар ёнида хизмат кўрсатиш билан бир қаторда) ташкил қиладиган умумий овқатланиш корхонаси ҳисобланади. Официантлар хизмат кўрсатади, ўз-ўзига хизмат кўрсатишга йўл қўйилади (Қоидаларнинг 3-банди, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 2-илова).
Умумий овқатланиш корхоналари учун 2019 йилги ЯСТ ставкаси жойлашган жойига қараб белгиланган: аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – 8%, бошқа аҳоли пунктларида – 6%, бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – 4% (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 7-илова).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.