Norma.uz

Инспектор, сиз ноҳақсиз

 

Ҳар бир ҳайдовчида ЙПХ инспекторининг ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори шубҳа уйғотган вазиятлар учраб туради. Лекин баённома тузилиб бўлингач, энди жаримани тўлаш керак, вассалом.

Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилса бўладими, бунинг учун қандай йўл тутиш керак? Бу ва бошқа саволларга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Р.ЖАЛИЛОВ жавоб берди.

 

ЙҲХБ инспектори сизни жаримага тортган тақдирда шикоят билан қаерга мурожаат қилиш кераксудгами ёки юқори турувчи мансабдор шахсгами?

 

– Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузиб бўлинган бўлса ҳамда у ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, ҳужжатлар судга юборилади (Йўриқноманинг 31, 58-бандлари, АВ томонидан 5.07.2011 йилда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоятни беришга қандай муддат белгиланган?

 

– Шикоят шу қарорнинг нусхаси олинган кундан бошлаб 10 кун ичида берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган тақдирда шикоятни кўриб чиқишга ваколатли бўлган орган (мансабдор шахс) томонидан қайта тикланиши мумкин (Йўриқноманинг 59-банди).

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят қилган шахс давлат божини тўлашдан озод этилади.

 

Жарима белгиланган ёзувни қаерда кўриш мумкин?

 

– Жаримани белгилаш тўғрисидаги қарор чиқарилишига сабаб бўлган видеоёзув 7 кун, ушбу ёзувнинг фотосурати эса 1 йил сақланади.

Ёзувни кўриш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга мурожаат қилса бўлади.

 

Жарима қайси муддатда тўлаб қўйилиши керак?

 

– Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳолларда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тўлаши керак.

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно (МЖТКнинг 332-моддаси; Йўриқноманинг 70-банди).

 

– Қайси ҳолларда жарима олиб ташланиши мумкин?

 

– Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тўхтатишга бир қатор ҳолатлар сабаб бўлади – уларнинг сони 12 та. Авваламбор маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломатининг йўқлиги; маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжатнинг бекор қилиниши; маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги ва бошқалар (МЖТКнинг 271-моддаси; Йўриқноманинг 45-банди).

 

Прочитано: 86 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика