Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фойдани муассис билан баҳам кўринг

 

Солиқ қўмитасидан манзилимизга хат келди, унда 2019 йилдан давлат унитар корхоналари соф фойдасининг 30%и миқдоридаги ажратмаларни Давлат бюджетига ҳисоблаши ва тўлаши маълум қилинган. Манзилимизга Давлат солиқ қўмитасидан юборилган хатда айтилишича, 2019 йилдан бошлаб давлат унитар корхоналари ўзининг соф фойдасидан 30% ажратмаларни ҳисоблаб, Давлат бюджетига тўлаши керак экан. Жорий йилнинг апрель ойида ҚҲТБТ портали Акциядорлик жамиятларининг давлат улушидаги дивидендлардан ва давлат унитар корхоналари соф фойдасидан бюджетга ажратмалар ундириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинган ва у ўша пайтда юридик кучга эга эмас эди. Мирзо Улуғбек ДСИ ДСҚ кўрсатмаларига таянган ҳолда 2018 йил якунлари бўйича соф фойданинг 30%и миқдорида инкассо топшириқномасини тақдим этди.

Ушбу операцияни ўтказиш қонуний эканлигини тушунтириб берсангиз.

 

Ҳа, ДСҚнинг ҳаракатлари қонуний.

Акциядорлик жамиятларининг давлат улушидаги дивидендлардан ва давлат унитар корхоналари соф фойдасидан бюджетга ажратмалар ундириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси бўйича муҳокама якунланган. Бироқ у ҳали қонуний кучга кирмади. Бунда  мазкур Низомда бюджетга ажратмаларни ундириш тартиби (тартиб-таомили) назарда тутилган.

Вазирликлар ва идоралар, ишончли бошқарувчилар, шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари 2019 йилдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланиши, шунингдек, давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30% миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратилиши давлатимиз раҳбарининг қарори билан бир йил олдин белгиланган эди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг ­9-банди). ДУК муассиси молиявий йил якунлангач 6 ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган давлат корхонаси соф фойдасининг бир қисмини олишга ҳақли, бунда соф фойданинг 30%и миқдоридаги ажратмаларни республика давлат бюджетига йўналтиришни назарда тутиши керак (Низомнинг 12-банди, ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига 1-илова). Молиявий йил якунланганига 6 ойдан ошиб кетганлиги сабабли туман ДСИ инкассо топшириқномасини тўғри тақдим этган.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 90 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика