Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Рақамли дистрибуциянинг ўзига хос жиҳатлари

 

Хусусий корхона Интернет тармоғи орқали дастурий таъминотга лицензияни импорт қилиши лозим. Рақамли дистрибуция орқали сотиб олинган рақамли маҳсулотнинг божхона расмийлаштируви талаб этилмайди (ВМнинг 16.08.2018 йилдаги 670-сон қарори). Банк Е-шартномада ва ТСОЯЭАТ тизимида рўйхатдан ўтилмагани учун тўловни қабул қилишни рад этяпти. Бироқ бу тизимда шартномани товар сифатида рўйхатдан ўтказа олмаймиз, сабаби дастурий таъминот моддий ташувчида сақланмаган, тегишинча, ТИФ ТН кодига ҳам эга эмас. Уни хизмат сифатида ҳам рўйхатдан ўтказа олмаймиз, сабаби биринчидан, бу хизмат эмас, иккинчидан, бухгалтер уни ҳисобда номоддий актив сифатида акс эттириши лозим.

Дастурий таъминот Интернет тармоғи орқали (моддий ташувчисисиз) юборилганда, Интернет тармоғи орқали рақамли маҳсулотларни сотиб олиш тартибининг амал қилиш хусусиятларини аниқлаштириб олиш учун импорт шартномаси тўлови тартиби тўғрисида банк учун йўриқномани қаердан топса бўлади?

 

Ҳозирги даврда дастурий таъминотга лицензияни моддий ташувчисисиз олиш чоғида импорт шартномаларининг тўлови тартиби тўғрисида алоҳида йўриқнома мавжуд эмас.

Корхона рақамли дистрибуция йўли билан (моддий ташувчисисиз) дастурий маҳсулотга лицензия олганда, импорт шартнома тузмаслиги керак. Фақат ҳужжатли тасдиқлар – электрон чеклар ва квитанциялар, хўжалик юритувчи субъектнинг ички ҳужжатлари бўлиши лозим. Бунда корхона бирламчи ҳисоб ҳужжатини бир томонлама тартибда, ушбу ҳужжатларда контрагент имзосисиз расмийлаштиради (ВМнинг 16.08.2018 йилдаги 670-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5, ­6-бандлари).

Барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали тижорат банкларида мониторингдан ўтказилади, электрон тижорат орқали реализация қилинган 3 минг АҚШ долларигача бўлган товарлар экспорти бундан мустасно (20.04.1994 йилдаги ПФ-837-сон Фармон билан тасдиқланган Низомнинг 4-банди). Шу боис импорт шартномасини тузган бўлсангиз, унинг ТСОЯЭАТга киритилиши ва дастурий маҳсулотга лицензия моддий ташувчида берилиши назарда тутилиши лозим.

Дастурий таъминотга лицензия – интеллектуал мулк объектидан чекланган ёки чекланмаган муддатга фойдаланишга бўлган ҳуқуқ (рухсатнома) эканлигини ҳисобга олиш лозим. Буни товар эмас, хизмат деб ҳисобласа бўлади. Шу тариқа, сиз импорт шартномасини хизматларни олиш сифатида рўйхатдан ўтказишга ҳақлисиз.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 68 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика