Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 32 / Меҳнат муносабатлари

Лавозимни қайта номлаш: шартлар ва тартиб

 

Корхонанинг штат жадвалида қуйидаги лавозимлар назарда тутилган: КИПиА слесари, электр ускуналарни таъмирлаш бўйича слесарь-электрик, тиббиёт ҳамшираси. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли кўрсатилган лавозимлардаги ходимларни сменали иш графигига ўтказиш лозим.

Штат жадвалида бундай лавозимлар бўлмаса, лавозим ўзгаришини: штат жадвалида КИПиА слесари ўрнига КИПиА навбатчи слесари ва бошқаларни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин?

Мазкур ҳолатда ходим бир лавозимдан бошқасига ўтказилган ҳисобланадими?

 

Ходимнинг иш режимини ўзгартириш учун (вазифалари ўзгармаган ҳолда) унинг лавозими номини ўзгартириш шарт эмас.

Қуйидагиларга ўзгартириш киритиш лозим:

♦ меҳнат шароитларини ўзгартириш бўйича белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ходимларнинг меҳнат шартномаларига, иш режимига дахлдор қисмига (МКнинг 88, 89, 96-моддалари);

♦ иш режими ва вақти бўйича корхонанинг локал ҳужжатлари (улар мавжуд бўлганда).

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) КИПиА слесари, электр ускуналарни таъмирлаш бўйича слесарь-электрик, тиббиёт ҳамшираси лавозимлари назарда тутилган, лекин «навбатчи» сўзи ясама ҳисобланади ва лавозимлар номи ҳужжатли ўзгарганида ва улар штат жадвалига киритилишида уни қўллашга зарурат бўлмайди.

Иш берувчи меҳнат вазифалари ва мутахассисликларни ўзгартирган ҳолда лавозимлар номини ўзгартиришга қарор қилган бўлса (МКнинг 92-моддаси), қуйидаги шартларда бунга йўл қўйилади:

♦ штат жадвалига янги лавозимларни киритиш;

♦ ходимларни бошқа лавозимга ўтказишни расмийлаштириш (меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритиш ва бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқлар чиқариш);

♦ ходимнинг барча ҳисобга олиш-кадрларга оид ҳужжатларига (Т-2 шаклидаги шахсий варақа, штат-лавозим рўйхатлари, меҳнат дафтарчалари, иш вақтини ҳисобга олиш табеллари) ўзгартиришлар киритиш.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходим.

Прочитано: 43 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика