Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 32 / Меҳнат муносабатлари

Ижрочиларга меҳнат дафтарчалари тўлдирилмайди

 

Германия компаниясининг ваколатхонаси бош офис ва Ўзбекистон корхонаси ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ишга тушириш-созлаш ва монтаж ишларини бажарадиган мутахассис билан ўриндошлик асосида 5 йил муддатга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузмоқчи. Иш ҳақи ишбай тўланади. Меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш ҳақида ёзув киритилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани тузиш қанчалик тўғри бўлади?

 

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганда меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритилмайди.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг тузилиши меҳнат қонунчилиги билан эмас, фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Тегишинча, ваколатхона ФҲШни тузиш чоғида иш берувчи бўлмайди, балки буюртмачи сифатида чиқади ва ижрочи олдида иш берувчи сифатида мажбуриятларга эга бўлмайди. Ижрочи эса, ўз навбатида, ходим сифатида мажбуриятларни бажаришга мажбур эмас. Мазкур ҳолатда буюртмачи ижрочига у ёки бу топшириқни беради, бажариш муддати ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдори келишиб олинади. Ижрочи, ўз навбатида, буюртмачидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўрсатилган мажбуриятларни бажаришни талаб этмаган ҳолда шартнома шартларини бажаришни ўз зиммасига олади.

Меҳнат дафтарчасига ёзув киритиладиган бўлса, ушбу мутахассис билан меҳнат шартномасини тузиш керак. Кейинги ўзаро муносабатлар ходим ва иш берувчи учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида юзага келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида давом эттирилади.

Мураккаб ускунанинг олди-сотди шартномаларида (контрактларида), қоидага кўра, харидорга ишга тушириш-созлашни ўтказиш учун мутахассисларни бериш тўғрисидаги шартлар келишиб олинади. Одатда бундай мутахассислар бажарадиган ишлар учун ҳақ шартнома қийматига киритилган бўлади, мутахассис эса уни ўз корхонасида олади.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 172 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика