Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Лицензиясиз улгуржи савдо қилиш мумкин

 

Ўтган йилдан буён лицензиясиз улгуржи савдо қилиш мумкинлиги ҳақида кўп жойда ўқидим. Яқинда эса газетада лицензия бўлиши кераклиги ҳақида ўқиб қолдим.

Улгуржи савдо учун лицензия керакми ёки йўқми?

 

Улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди, алкоголь савдоси бундан мустасно.

2019 йил 1 январдан бошлаб улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинди (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик банди).

Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова) ўзгартиришлар киритилмаганига қарамай, амалда улгуржи савдога лицензия олиш керак эмас.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси учун лицензия олиш зарур. Айни пайтда Алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо ўилишни лицензиялаш тартиби лойиҳасининг муҳокамаси якунланган, лекин қонуний кучга кирмаган. Бироқ ҳозирги пайтда Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилган, унга алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдоси лицензияни расмийлаштириш ва бериш вазифаси юкланган (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 8.06.2019 йилдаги 474-сон қарорига 1-илова).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 56 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика