Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Мақом йил натижаларидан келиб чиқиб аниқланади

 

Корхонамиз алкоголли ва алкоголсиз ичимликларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади (ИФУТ коди – 46900). Кичик корхоналар учун ходимларнинг ўртача йиллик сони 6–25 кишини ташкил этади. 2019 йилнинг июнь ойида ходимларимиз сони 66 кишини ташкил этди.

Корхона қайси пайтдан бошлаб кичик корхона мақомини йўқотади? 2019 йил якунлари бўйичами? Ёки ходимлари сони 25 кишидан ошган ойдан кейин келувчи ойдан бошлабми? Кичик корхонадан йирик корхонага ўтиш тартиб-таомиллари қандай?

 

Ходимлар сони йил натижалари бўйича ошган тақдирда корхона кичик тадбиркорлик субъекти мақомини йўқотади (Низом, АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият юритадиган тармоғидан келиб чиққан ҳолда ходимларининг ўртача йиллик сонига қараб белгиланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ГИ Қонуннинг 5-моддаси; Таснифлагич, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).

Корхонада белгиланган ходимларнинг ўртача йиллик сони ошган тақдирда у кичик корхона мақомини йўқотади. Кичик корхонадан йирик корхонага ўтишнинг ҳеч қандай тартиб-таомиллари мавжуд эмас.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 154 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика