Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Субпудратчи коммунал хизматлар бўйича харажатларни қоплаганда

 

Ташкилотимиз уй-жой қуриш билан шуғулланади, бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи, ҳам бош пудратчи ҳисобланади. Қурилишга хизмат кўрсатиш учун вақтинчалик электр таъминоти ва ичимлик суви тармоқларини ўтказдик. Қурилиш ишларини бажариш учун субпудрат қурилиш ташкилотлари жалб қилинди. Биз ТошшаҳарЭТК ва Сувсоз билан шартнома туздик. Қурилиш участкасидаги электр энергияси ва сув бўйича харажатлар биз ва субпудратчи ташкилотлар ўртасида қандай тақсимланади?

Жалб этилган субпудратчилар ўзлари бажарган ишларда электр энергиясидан фойдаланиш харажатларини қоплаб бериши лозимми?

 

– Субпудрат шартномасида электр энергияси ва сувдан фойдаланиш харажатларини қоплаш бевосита қайд этилган ёки улар субистеъмолчилар ҳисобланган ҳолатларда субпудратчи ташкилотлар бу харажатларни қоплаши мумкин.

Бевосита шартнома тузган истеъмолчилар билан электр энергияси ва сув учун ҳисоб-китоблар электр ва сув таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади (Қоидаларнинг 60-банди, ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова, Қоидаларнинг 98-банди, ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 2-илова). Тегишинча, бош пудратчи (асосий истеъмолчи) электр ва сув таъминоти харажатларини субпудратчи ташкилотлар ўртасида тақсимлашни мўлжаллаётган бўлса, буни субпудратчилар билан тузиладиган шартнома шартларига киритиш лозим. Бунда электр ва сув таъминоти харажатларини оралиқ ҳисобга олиш асбоблари ёрдамида аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Улар бош пудратчи ва ҳар бир субпудратчилар томонидан аниқ сарфланган электр энергияси ва сув миқдорини белгилаш имконини беради. Мазкур ҳолатда ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида пул маблағлари бош пудратчининг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади, у истеъмолчи сифатида ТошшаҳарЭТК ва Сувсоз билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Кўриб чиқилаётган вазиятда субпудратчилар билан субистеъмолчилар сифатида шартнома тузиш номақбул бўлади, сабаби субпудратчилар ишларни бажаришга вақтинча жалб қилинганлар. Субистеъмолчи – ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан бошқа истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва у билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, қоидаларга риоя қилиш бўйича истеъмолчи жавобгар бўлади (22-сон Қоидаларнинг 3-банди). Сув таъминотида ҳам шундай тартиб назарда тутилган ­(194-сон Қоидаларнинг 2-банди).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 44 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика