Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Божхона

«Ўз жунини ўзганинг жуни билан алмаштириб»...

 

Ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида миллий қонунчилигимизда соҳага доир айрим имтиёзлар назарда тутилади. Лекин бу имтиёзларни ноқонуний қўллаш ҳолатлари ҳам амалиётда учраб туради.

 

ДБҚ Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Наманган вилоятидаги айрим масъулияти чекланган жамиятларда мазкур масалага масъулиятсизлик билан ёндашилгани, яъни товарларни божхона тўловларидан четлаб олиб ўтишга уринилган ҳолатларни фош этишди. Хусусан, вилоятда фаолият олиб бораётган жамиятлардан бири номига хориждан олиб келинган ва божхона тўловларидан салкам 934 млн сўм миқдорида божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда расмийлаштирилган товарлар қайта назоратдан ўтказилди. Натижада имтиёз қўлланилиб олиб кирилган товарларни жамият директори И.Т. фуқаро К.И.га бериб юборганлиги, яъни товарлардан мақсадли фойдаланилмаганлиги, шунингдек ишчилар рўйхатида кўрсатилган фуқаролар мазкур жамиятда ишламаслиги аниқланди.

Шунингдек, вилоятдаги хусусий корхоналардан яна бири номига хориждан олиб келинган товарларга 170,3 млн сўм божхона имтиёзи қўлланилиб расмийлаштирилган. Бироқ текширув жараёнида имтиёз асосида олиб кирилган товарлар мақсадли тарзда ишлатилмасдан, корхона директори И.Р. томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб сотиб юборилганлиги маълум бўлган.

Яна бир ҳолатда вилоятдаги МЧЖлардан бирининг номига хориждан олиб келинган товарлар 370,5 млн сўм миқдорида божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда расмийлаштирилади. Лекин текширув пайтида имтиёз асосида олиб кирилган товарлар жамият директори Т.Н. томонидан фуқаро А.С.га ўзбошимчалик билан бериб юборилганлиги аниқланади.

Айни пайтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

 

Жавоҳир КАРАМАТОВ,

ДБҚ Ахборот хизмати

катта инспектори.

 

Прочитано: 993 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика