Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 18 / Солиқ солиш

Тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС

 

 

1

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг ­204-моддаси 1-қисми). Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган пайтда қолган товарлар, шу жумладан тайёр маҳсулотлар қийматига ҳам уларни реализация қилиш чоғида ҚҚС ҳисобланади.

2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш чоғида корхонангиз ТМЗ қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулотлар қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини, агар уларнинг таннархига ҚҚС суммалари киритилган бўлса, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 218-моддаси 6-қисми). Бунда Солиқ кодексининг ­218-моддасида белгиланган талабларга риоя этиш зарур.

 

2

Кўчмас мулк қисмида мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган база унинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади. У ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 267-моддаси).

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобга (7-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-илова «Солиқ солинадиган объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймати) ҳисоб-китоби»га мувофиқ кўчмас мулкнинг қолдиқ (баланс) қиймати Бухгалтерия баланси (асосий воситалар) (1-сон шакл, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 010 ва ­011-сатрлари фарқи сифатида белгиланади.

Бинобарин, ташкилотнинг асосий воситаси ҳисобланган кўчмас мулкка мол-мулк солиғи солинади. Сотиш учун квартиралар қурилиш ташкилоти учун асосий воситалар ҳисобланмайди. Унинг учун улар мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базага кирмайдиган тайёр маҳсулотлардир.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1167 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика